Бугун, эрта тонг саҳар билан Янгиер шаҳрида жойлашган АТМ-124 МЧЖда кучли ёнғин содир бўлди.

Бугун, эрта тонг саҳар билан Янгиер шаҳрида жойлашган АТМ-124 МЧЖда кучли ёнғин содир бўлди.

@Sirdaryo
Фото: Янгиер шаҳар ЁХБ

2019 йил 30 июль куни Янгиер шаҳар, А.Жомий МФЙ, Пахтакор кўчасида жойлашган АТМ-124 МЧЖга қарашли омбор пол кисмининг 40 кв.м. ҳамда 100 литр авто машина матор мойи ёнган. Бу ҳақда Янгиер шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлими хабар бермоқда.

Фото: Янгиер шаҳар ЁХБ

Ёнғинга Янгиер шаҳар ЁХБ 5-сонли ХЁХҚнинг 2 та экипажлари соат 03:56да етиб келиб, соат 03:58да қуршаб олинган ва соат 04:30да ёнғин батамом ўчирилган.

Фото: Янгиер шаҳар ЁХБ

Хабарга кўра, тан жароҳати олганлар йўқ, шунингдек ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Report Page