Брест ўлкаси Бухоро ва Сирдарё вилоятлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ниятида

Брест ўлкаси Бухоро ва Сирдарё вилоятлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ниятида

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Минск шаҳрида ўтадиган Ўзбекистон – Беларусь I ҳудудлараро форуми доирасида Брест вилояти вакиллари Бухоро ва Сирдарё вилоятлари мутасаддилари билан ҳамкорликка доир битим имзолашга эришиш ниятида.

Бу ҳақда Брест вилояти ҳокимлиги Иқтисодий ишлар қўмитасининг ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестициявий фаолият бошқармаси мутасаддилари маълум қилди, дейилади “ЎзА“ хабарида.

Қайд этилишича, вилоятлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликка оид битим 30 июль куни имзоланиши кутилмоқда.

Шунингдек, музокаралар чоғида Брест вилоятининг “Брестмясомолпром“, Беларусь Савдо-саноат палатаси, Брест илмий-техникавий парки вакиллари ҳам ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини ривожлантириш бўйича келишувларга эришишни режалаштирган.

Маълумот ўрнида, 2018 йилда Брест вилоятининг мамлакатимиз ҳудудлари билан ташқи савдо айланмаси ҳажми 2017 йилга нисбатан 175 фоизга ортган. Жорий йилнинг январь – май ойлари давомида ўзаро савдо айланмаси ҳажми 14,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Report Page