Куни кеча, Янгиер шаҳридаги "Фаровон" кафеси олдида содир бўлган ҳолат юзасидан ИИВ томонидан расмий хабар берилди: "Пичоқбозлик билан якунланган оилавий жанжал"

Куни кеча, Янгиер шаҳридаги "Фаровон" кафеси олдида содир бўлган ҳолат юзасидан ИИВ томонидан расмий хабар берилди: "Пичоқбозлик билан якунланган оилавий жанжал"

@Sirdaryo
Янгиер шаҳридаги "Фаровон" кафеси

2019 йил 28 июль куни соат 12:00 ларда Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида яшовчи 30 ёшли Ж.З. оилавий жанжал оқибатида 26 ёшли рафиқаси Л.З.ни “Shedevr” номли гўзаллик салонида пичоқ билан жароҳат етказган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, натижада Л.З. касалхонага ётқизилиб, Ж.З. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойидан олинган сурат

Эслатиб ўтамиз, 28 июль куни каналимиз орқали "LIVE: Янгиерда нима гап?" - мавзусида ёритилган воқеа-ҳодисага, шу куннинг ўзида Янгиер шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан ҳам муносабат билдирилган эди.

Report Page