Сирдарё тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4 сектор раҳбари И.Хасанов Қурбон ҳайити арафасида 13 нафар ёлғиз кексаларнинг ҳолидан хабар олди
@Sirdaryo“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида кўплаб кам таъминланган, эҳтиёжманд, моддий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак бериб келинмоқда.
Қурбон Ҳайити байрами арафасида сектор ҳудудидаги 13 нафар ногиронлиги бўлган, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда зарурий дори-дармон воситалар етказиб берилди.
Бундай синовли кунларни халқимиз биргаликда, бир бирига елкадош бўлиб ҳамжиҳатликда енгиб ўтади. Зеро, аҳилликда, бирдамликда барака бор.
Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати