“Адолат”дан саҳоват лойиҳаси

“Адолат”дан саҳоват лойиҳаси

@Sirdaryo
Фото: “Адолат” СДП вилоят Кенгаши

Айни синовли кунларда халқнинг ишонган вакилига айланиб бораётган Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг маҳаллий Кенгашдаги депутатлари “Адолатдан саҳоват” лойиҳасини яна бир бора амалга тадбиқ қилишди.

Фото: “Адолат” СДП вилоят Кенгаши

Партиянинг вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Дилшунос Абдуллаева ўзи сайланган округида “Соғлом авлод учун” жамғармаси ҳамкорлигида тиббий кўрик ўтказди. Карантин қоидаларига амал қилинган холда Боёвут туманидаги “Жўлангар”, “Сармич” ва “Навоий” маҳаллаларида 100 нафардан ортиқ хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказиб, бепул дори-дармонлар, тиббий ниқоб ва антисептик воситалари тарқатилди.

Фото: “Адолат” СДП вилоят Кенгаши

Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Носиржон Эгамбердиев томонидан  Гулистон  шаҳрида истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган ва карантин даврида эҳтиёжманд оила сифатида рўйхатга олинган учта оиланинг уй-жойини таъмирлаш учун қурилиш моллари етказиб берилди.

Фото: “Адолат” СДП вилоят Кенгаши

Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Дилшод Тожибоев Сардоба талофатидан жабр кўрган 2 та оилага озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди ва карантин даврида ўзининг  ҳомийлик ёрдамини кўрсатди.

Фото: “Адолат” СДП вилоят Кенгаши

Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгаши депутатлари Ғайбулла Усмонов, Насиба Ботирова ва Дилдора Холиқовалар Сардоба талофати сабаб уй-жойлари қайтадан қурилган Мирзаобод туманидаги “Навбаҳор” маҳалласи аҳолиси билан уйма-уй юриб мулоқот қилди. Карантин қоидаларига амал қилинган холда ўтказилган суҳбатлар миннатдорчилик сўзлари билан бир қаторда саҳоват ва кўмак мавзусини ўзида ифодалади. Депутатлар томонидан мулоқотда ўртага ташланган масалалар бўйича ўрганишлар ташкил қилиниб, карантин даврида эҳтиёжманд оила сифатида рўйхатга олинишдаги холислик масаласи назоратга олинадиган ва қийналиб қолган оилаларга мунтазам равишда навбати билан моддий кўмак бериладиган бўлди.

Фото: “Адолат” СДП вилоят Кенгаши

Халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгаши депутати Жаҳонгир Каримов ташаббуси билан Оқолтин тумани Фарғона шаҳарчаси ичимлик суви билан таъминланди. Фуқаролар  мурожаатига “лаббай” дея жавоб берган Жаҳонгир Каримов ҳомийларни жалб қилган ҳолда носоз холга келиб қолган сув иншооатини 4 млн сўм маблағ эвазига қисқа муддатда ҳашар йўли билан таъмирланишида фаоллик кўрсатди.  

Фото: “Адолат” СДП вилоят Кенгаши

Албатта бу рўйхатни ҳали давом эттириш мумкин. Депутатлар томонидан ўтказилаётган навбатдаги саҳоват ва кўмак тадбирлари эса келгуси мақоламизга мавзу бўлиши айни ҳақиқат. Зеро адолат бор жойда саҳоват ҳам бўлади.

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Report Page