Расман: “UZAUTOMOTORS” АЖ «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг тегишли моддасини бузган — Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Расман: “UZAUTOMOTORS” АЖ «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг тегишли моддасини бузган — Монополияга қарши курашиш қўмитаси

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳукумат топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда фуқаролардан ёзма ва оммавий ахборот воситалари орқали келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, “UZAUTOMOTORS” АЖда Ўзбекистон Республикаси «Рақобат тўғрисида»ги қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, шу жумладан, ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан ваколат доирасида текшириш ўтказилди.

Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар берди, дейилади "Халқ Сўзи Online"нинг хабарида.

Текшириш натижалари бўйича жамият томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида» Қонунининг тегишли моддаси талаблари бузилиши аломатлари аниқланиб, “UZAUTOMOTORS” АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, “UZAUTOMOTORS” АЖга нисбатан қўзғатилган иш бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилинганидан сўнг натижаси бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.

Report Page