Пенсионерлар учун санатория-курортларга бепул йўлланма олиш тартиби ҳақида маълумот берсангиз?

Пенсионерлар учун санатория-курортларга бепул йўлланма олиш тартиби ҳақида маълумот берсангиз?

@hokimiyatpress
Фото: Вилоят ҳокимлиги

Жавоб: Адлия вазирлигида 2012 йил 27 апрелда 2356-сон билан рўйхатга олинган “Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома санатория-курортда даволанишга муҳтож ишламайдиган ногиронлар, пенсионерлар ва ёлғиз кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартибини белгилайди.

Йўлланмалар Республика ҳудудидаги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг кексалар ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларига тегишли туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари орқали юқоридаги Йўриқномада белгиланган тартибда берилади. 

Йўриқнома билан “Lex.uz”да танишиб чиқиб, ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб топишингиз мумкин.

Report Page