БУГУНГИ КУН-ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИДАН ТЕЗКОРЛИКНИ ТАЛАБ ЭТАДИ

БУГУНГИ КУН-ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИДАН ТЕЗКОРЛИКНИ ТАЛАБ ЭТАДИ

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилоят ССБ

Бугунги кун тиббиётини тез тиббий ёрдам хизматисиз, тез тиббий ёрдам хизматини эса энг сўнг русумдаги транспорт воситаларисиз, жиҳозларсиз тасаввур этиш қийин. Бунда биринчи галда тезкорлик, аниқ ташхис муҳим роль ўйнайди.

Вилоят аҳолисининг тарқоқ жойлашгани ва ҳудудларнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда бугунги кунда 89 дона тез тиббий ёрдам автомашиналари ва тез тиббий ёрдам бригадалар фаолияти йўлга қўйилиб улар томонидан аҳолига тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатилмоқда.

Энг асосийси, Сирдарё вилоят тез тиббий ёрдам бўлимига 2017 йилда 17 дона, 2018 йилда 14 дона янги ДАМАС тез тиббий ёрдам автомашинаси келтирилган бўлса, 2018 йилда 3 дона “Ниссан”, 8 дона “Хундай”, 2019 йилда 2 дона “Тойота” жами 13 дона тўлиқ тиббий жиҳозлар билан жиҳозланган автомобиллар вилоят аҳолисига тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида келтирилди. Бу эса тиббий хизмат сифатини янада юқори, янги босқичга кўтаришда муҳим қадам бўлди.

Фото: Сирдарё вилоят ССБ

Айтиш керакки, жаҳон тиббиётининг энг сўнгги тиббий технологиялари билан жиҳозланган реанимобиллар чақириқни қабул қилишдан тортиб, манзилга етиб бориш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, зарур ҳолатларда беморни шифохонага етказишда қатор қулайликларга эга бўлиб, машина салонининг кенглиги ва шинам, замонавий ЭКГ, ИВЛ, дефибриллятор, сўрғич, кислород системаси ва бошқа замонавий тиббий асбоб-ускуналар, дори қутиси, тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган барча турдаги дори-дармонларни мавжудлиги, қолаверса энг сўнгги русумдаги алоқа воситалари ўрнатилгани тез тиббий ёрдам хизмати ишини тез ва аниқ бажариш имкониятини берди.

Бу имконият эса марказдаги диспетчерлик пунктида туриб машинанинг жойлашув нуқтасини, йўллардаги ҳаракатини бевосита кузатишга замин яратди. 

Аҳамиятли жиҳати, ушбу инновацион тизим тез тиббий ёрдам сифатини янада ошириш, уни автоматлаштириш ҳамда такомиллаштиришга хизмат қилиб қолмай мурожаатларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш, тегишли тез тиббий ёрдам станциялари бригадаларига йўналтириш ҳамда чақириқ манзилига етиб бориш вақтини кескин камайтириш имконини берди.

Фото: Сирдарё вилоят ССБ

COVID-19 пандемияси сабаб ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиали кўрсатма хатига асосан коронавируси инфекциясига гумон қилинган беморларга ёрдам кўрсатиш мақсадида шаҳар ва туманларда қўшимча равишда 11 дона тез тиббий ёрдам кўрсатувчи бригада фаолияти йўлга қўйилиб, алоҳида улар учун тез тиббий ёрдам автомашинаси ажратилди ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ва махсус ҳимоя кийимлари билан тўлиқ таъминланди. 

Қолаверса, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиали қошида фаолият кўрсатаётган“Саll”–маркази диспетчерлари ва врачлари вилоят ҳудудидан келиб тушаётган хар бир чақириқни ўз вақтида қабул қилиб, зарур бўлган ёрдамини бериб боришяпти.

Юзага келаётган бахтсиз ҳодисалар, шу жумладан автоҳалокат жабрланувчиларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш зарурияти юзага келганда тез тиббий ёрдам автомашиналарига ўрнатилган GPS трекер мосламалари ёрдамида тез ёрдам бригадасига хабар бериш, муаммони муайян бир вақтда бажариш имконини беряпти. 

Натижада тез тиббий ёрдам бригадаси белгиланган манзилига кечикишсиз етиб бориш, ҳаёти хавф остида қолган беморларга зарур бўлган, кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатишга, беморлар ҳаётини сақлаб қолишга имкон бермоқда. 

Ушбу хизмат ходимлари томонидан жорий йилнинг май, июнь, июль ҳолатига ўткир респиратор касалликка гумон қилинган 3750 нафар беморга, гипертермия синдроми билан касалланган 5440 нафар беморга гипертермия синдром билан касалланган беморларга, коронавирус инфекциясига гумон қилинган 2642 нафар беморларга ёрдам кўрсатилиб, улар белгиланган манзилларга етказилди. 

Фото: Сирдарё вилоят ССБ

Коронавирус инфекцияси боис Гулистон шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимида ташкил этилган “Covid-19" call-марказини 1067 рақами орқали аҳолидан ва беморлардан коронавирус инфекциясига оид тушаётган саволларига жавоб бериш иши йўлга қўйилди.

Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, ўтган 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида ушбу марказ ходимлари аҳолидан 180777 маротаба чақириқлар қабул қилиб, уларга тез тиббий ёрдам кўрсатган бўлса, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида чақириқ ва мурожаатлар сони 195903 тани ташкил этиб амалий ёрдамларини беряпти.

Фото: Сирдарё вилоят ССБ

Бир сўз билан айтганда коронавирус пандемияси сабаб чақириқлар сони кун сайин ўсиб бормоқда. Бу эса қўшимча тез тиббий ёрдам бригадалар фаолиятни йўлга қўйишни талаб этяпти. Бу масал эса вилоят ҳокими томонидан инобатга олиниб яна 14 дона янги Дамас русумли тез тиббий ёрдам автомашиналари ушбу хизмат ходимларига етказиб берилди.

Ғулом ПРИМОВ,
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Report Page