Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Сардоба тошқинидан зарар кўрганлар президент ваъда қилган пулни 3 ойдан бери ололмаётганидан шикоят қилди» сарлавҳали хабар юзасидан.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Сардоба тошқинидан зарар кўрганлар президент ваъда қилган пулни 3 ойдан бери ололмаётганидан шикоят қилди» сарлавҳали хабар юзасидан.


foto Google

Ҳозирги ахборот асрида айрим қўштирноқ ичидаги ижтимоий тармоқлар томонидан фуқароларни муаммоларини ҳал қилишда амалий ёрдам берамиз деб ахборот йиғиш, бир томонлама ўрганилган ва асоссиз маълумотларни тарқатиш ҳолатлари минг афсуски учраб турибди. Жумладан, куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган мана бу хабарни мисол келтиришим мумкин.

Ана шундай хабарлардан бирида «Сардоба тошқинидан зарар кўрганлар президент ваъда қилган пулни 3 ойдан бери ололмаётганидан шикоят қилди» Ахмедова Орзу“ - Биз беш ака-ука яшайдиган домлар ҳам бузилди. Президент ваъда қилган 40 миллион сўм фақат битта укамга берилди. Кейин биз тўполон қилаверганимиздан сўнг яна биттамизга 20 миллион сўм беришди. Ҳозир уч ака-ука бир сўм пул олганимиз йўқ. Шикоят қилиб, туман ҳокимиятига бордик, вилоят ҳокимиятига бордик. Ҳаммаси “биз ҳал қилмаймиз” деяпти. Бизга кўп қаватли уйда яшаганимизни баҳона қилишяпти. Лекин маҳалламизда президент пуллари таниш-билиш қилинди. Уйи йўқлар ҳам президент пулини олишди. Биз домда яшаганимиз билан 25 метрлик молхона, баня, қўйхона, отхоналаримиз бор эди” дея келтирилган.

Айни сарлавҳадаги каби хабарлар ижтимоий тармоқларнинг тегирмонига сув қуяётгани ва том маънода қуролига айланган десак муболаға бўлмайди. Доно халқимизни бир нақли бор "дўппини олиб ўйлаш керак" бу хақиқатми ё бўхтонми?

Мустақил ўрганишим давомида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеоролик жорий йилнинг май ойи охирларида туман Молия бўлими биноси ховлисида олинганлиги ҳамда орадан шунча вақт ўтгандан сўнг ижтимоий тармоқларга жойлаштирилганлиги маълум бўлди. Эскириб қолган ва ҳозирда ечимини топган муаммоларни ёритиш кимга керак бўлиб қолди экан!!!

Журналистик суриштирувим давомида мақолада исми-шарифи эълон қилинган фуқаро А.Ахмедова тўғрисида қуйидагилар аниқладим.

Сардоба туманидаги Дўстлик МФЙдаги икки қаватли уйларнинг иккинчи қаватида истиқомат қилувчи 92 та хонадонлар рўйхати шакллантирилган бўлиб, айнан фуқаро Ахмедова Арзу Ельмихановнанинг ҳам доимий истиқомат қилган хонадони ушбу рўйҳатга киритилган. Бироқ, Президентимиз томонидан моддий ёрдам сифатида берилаётган компенсация пули (20 млн. сўм) бериш жараёнида ушбу пул маблағини олишдан бош тортган. Энг қизиғи 20 млн.сўмдан пул берилиши ва А.Ахмедова ва унинг укаси А.Ахмедовга янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан 4 та хонадон берилиши белгиланган бўлсада, у ҳовлисида, ноқонуний кадастр ҳужжатлари бўлмаган молхонаси борлигини рўкач қилиб 40 млн. сўмдан талаб қилмоқда. Аслида хонадони ҳеч қандан талофат кўрмаган.

Ушбу фуқаро хозирги кунда туман марказида жойлашган ижтимоий объектда вақтинчалик истиқомат қилиб келаётганлиги, нафақат ўзи балки ўзи истиқомат қилаётган жойдаги фуқаролар ўртасида турли хил иғво ва миш-мишларни тарқатиб (пул маблағлари ажратилмаслиги, мансабдор шахслар одамларни алдаб юрганлиги ва ҳ.к. кабилар) келмоқда.

Видеода баён этилган турли туман уйдирма гапларга ишониб қандай хулосага келиш мумкин? Албатта чуқур мулоҳаза қилиб кўрган инсон бундайин бўхтон гапларга ишонмайди. Ахир ҳамма кўриб бўлдику, Сардоба фалокати қанчалик тезкорлик билан бартараф этилаётгани ва ўзбек халқи синовли дамларда қанчалик бир-бирига суянчиқ бўла олишини. А.Ахмедова каби фақат ўзини ўйлайдиган ношукур кимсалар хафсалани пир қилиши тайин.

Кўзи пулдан бошқани кўрмайдиган, ўз ҳалқумидан бошқа нарса қизиқтирмайдиган бу аёл ўз ҳаракатлари билан сув тошқини бўйича Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ижобий ишларга бошқаларда салбий фикрлар шакллантириб қўймаётганмикан?

Инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган демократик жамиятни сўз ва ахборот эркинлигисиз тасаввур этиб бўлмаслигини эътироф этган ҳолда, юқоридаги каби видео, аудио ва матн шаклидаги хабарларни ўзининг ижтимоий тармоқларида кўпиртираётганларга қуйидагиларни эслатиб ўтмоқчимиз:

Ҳар қандай ҳолатда, ҳар қандай маълумотларга бетараф бўлиш, воқеа-ҳодисаларни холисона ва ҳаққоний ёритиш, ахборот тарқатишнинг қонунга зид усулларидан фойдаланмаслик (қўрқитиш, таъмагирлик, товламачилик, иғвогарлик, мукофот ваъда қилиш ёки одоб-ахлоқ нормаларига зид бошқа усуллардан фойдаланиш), шунингдек ўз хизмат ваколатларидан шахсий мақсадлари йўлида фойдаланмаслиги, ҳар қандай шароитда ҳам ёлғон ахборот эълон қилмаслиги, далилларни бузиб кўрсатмаслиги ва ижтимоий аҳамиятга эга ахборотни атайлаб яширмаслиги, ўзи тарқатаётган ахборотнинг ишончлилигини текшириш ва холис ахборот тақдим этиш журналистнинг мажбуриятидир.

Афсуски, Ахмедова Арзу Ельмихановна каби ношукур инсонлар бор экан бу айрим журналистларга бугунги кунда жуда қўл келмоқда. Бундан қандай хулосага келишимиз мумкин. Бу ерда бизни тинч осойишта ҳаётимизни, мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни, дунё ҳамжамиятида ўз ўрни ва сўзига эга бўлаётганлигини кўра олмаётган учунчи томон борлигидан далолат бермоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ахмедова Арзу кабилар давлатимиз томонидан доимий эътиборда бўла туриб ҳукуматимизни ёмон отлиққа чиқараётганлигини нима билан изоҳлаш мумкин.

Боқимандалик кайфияти вужудимизга ўрнашиб қолмаганмикан? Баъзи фуқароларимиз ҳаммасига масъул раҳбарларни айблашга ўрганиб қолган. Барча муаммоларни «тепадагилар» ҳал қилиб бериши керакдек, гўё.

Сардоба сув тошқинида шуни гувоҳи бўлдикки муҳтарам Президентимиз атрофида бутун халқимиз бирлашди, ўзбек халқининг бир-бирига елкадош бўлиб, корига ярайдиган халқ эканлигини бутун дунё кузатиб билиб турибди.

Аммо олдин такрорлаганимдек, гуруч курмаксиз бўлмагани каби мана бундай шукроналик кайфиятидан йироқ бўлган фуқароларимизнинг учраётгани кишининг дилини хира қилади. Хулоса қилиш ўзингиздан.

Сардобадан Исмоил Хамидов 


Report Page