Ҳукумат қарор лойиҳаси: 2020 йил ҳосили учун серҳосил, сифат кўрсаткичлари юқори бўлган кузги бошоқли дон экинларини навлар бўйича жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари (Сирдарёда 85000 ғалла экиладиган майдон) белгиланди.

Ҳукумат қарор лойиҳаси: 2020 йил ҳосили учун серҳосил, сифат кўрсаткичлари юқори бўлган кузги бошоқли дон экинларини навлар бўйича жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари (Сирдарёда 85000 ғалла экиладиган майдон) белгиланди.

@Sirdaryo
Фото: Google Images

"2020 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва бошоқли дон етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳасининг 1-иловасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йил ҳосили учун серҳосил, сифат кўрсаткичлари юқори бўлган кузги бошоқли дон экинларини навлар бўйича жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари;

2-иловага мувофиқ, “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” таркибидаги уруғлик донни қайта ишловчи корхоналари 2020 йил ҳосилидан бошоқли дон экинлари уруғларини тайёрлаш ҳажмларининг прогноз кўрсаткичлари;

3-иловага мувофиқ, “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” таркибидаги уруғлик донни қайта ишловчи корхоналари 2020 йил ҳосилидан тайёрланадиган юқори авлодли бошоқли дон экинлари уруғларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга етказиб бериш ҳажмларининг прогноз кўрсаткичлари;

4-иловага мувофиқ, Дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институти, унинг Қашқадарё филиали ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар илмий-тажриба станцияларида 2020 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини навлар бўйича жойлаштириш ва суперэлита уруғлик дон етиштириш ҳажмларини прогноз кўрсаткичлари белгиланди.

Таклиф киритинг: https://regulation.gov.uz/uz/document/5291

Report Page