Ширин шаҳар ИИБ бошлиғи З.Собировнинг пандемия билан боғлиқ вазият бўйича шаҳар аҳолисига мурожаати

Ширин шаҳар ИИБ бошлиғи З.Собировнинг пандемия билан боғлиқ вазият бўйича шаҳар аҳолисига мурожаати

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ИИБ

2020 йил 14 июл куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида асосий эътиборни пандемия шароитида аҳолига энг зарурий маҳсулотлар захирасини яратиш борасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб уч ой давомида озиқ-овқат, дори дармон захирасини яратиш ва бозорлардаги нархлар барқарорлигини таъминлаш, тиббий ётоқ жойлар захираларни яратиш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқларни белгилаб бердилар.

Шаҳримизда ўтган уч ой давомида пандемия даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўрсатилган амалий ёрдамларга тўхталиб ўтсам.

 “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида жорий йилнинг 17 июль ҳолатига “Темир дафтар”га киритилган 52 та оилаларга умумий миқдори 58,378 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Жумладан: 32,178 млн сўмлик асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, 10,200 млн сўм нақд пул кўринишида ва 16 млн.сўм бошқа турдаги ёрдамлар ҳимояга муҳтож оилаларни карантин пандемияси даврида қўллаб-қувватлаб туриш мақсадида тарқатиб берилди.

Жорий йилнинг 14 июл куни Давлатимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида 4 та сектор раҳбарлари ва тегишли корхоналар раҳбарлари билан биргаликда Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат ва дори дармон ҳавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилиши белгилаб берилган ишлардан тўғри хулоса чиқариб, 2020 йил уч ой давомида озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш бўйича қўйидаги чора-тадбирларни белгилаб олдик:

 Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини аҳоли яшаш жойларида ташкил этиш учун озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз таъминлаш бўйича шаҳар марказида зарур озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкил этиш мақсадида шаҳар 3-секторда Деҳқон бозорида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркаси, Дўстлик, Нуробод маҳаллаларида савдо дўконлари ташкил қилиниб, аҳолига пандемия даврида арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берилиши бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаб олдик.

Бундан ташқари 3-сектор қолаверса, шахар аҳолисини узлуксиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда нарх-наво барқарорлигини ушлаб туриш мақсадида 2020-2021 йилларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Боёвут туманидаги ғалладан бўшаган қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан жами 30 гектар экин майдонларида кузги экинлардан 7 гектар мош, 5 гектар сабзи, 1 гектар турп, 1 гектар шолғом, 1 гектар қизил лавлаги ва 2 гектар майдонда кечки бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш хамда Нуробод, маҳалласидаги дала ҳовлиларида мавжуд жами 23 гектар томорқа ер мадонларига эртанги ва кечки полиз ва сабзовот экинларини эктириш ҳамда шаҳардаги корхона ва ташкилотлар томонидан зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиб, шаҳримизда яшовчи 18,7 минг аҳолининг истеъмолига тиббиёт нормаси бўйича картошка 289 тонна, сабзовот маҳсулотлари 310 тонна, гурунч ва 188 тонна дуккакли донлар, 70 тонна мевалар заҳирасини яратиш чораларини кўрамиз.

Коронавирус пандемияси даврида шаҳар аҳолисига хизмат кўрсатиш, даволаш ишларини олиб бориш, тиббий хизматни узлуксиз таъминлаш учун Ширин шаҳрида тиббиёт бирлашмасида 85 та, қишлоқ врачлик пунктида 6 та ҳамда қўшимча равишда “Сирдарё ИЭС” АЖ нинг Фарҳод маҳалласида жойлашган ётоқхонасида санитария жиҳатидан тиббиёт нормалари асосида 100 га яқин беморларни даволаш учун ётоқ жойлари ташкил этиш имкониятимиз мавжудлигини ўрганиб чиқдик. Каронавирус пандемия даврида аҳолига биринчи ёрдам бериш, зарур турдаги дори дармон воситалари билан таъминлаш, етарли даражада захирасини яратиш мақсадида 3-сектор ҳудудида мавжуд 9 та дорихоналар ўрганилиб, улардаги мавжуд имкониятларини, пандемия шароитида аҳолига зарур турдаги дори дармонларни етказиб бериш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 120,0 млн сўм миқдордаги маблағ ажратилиши ва зарур ҳолларда дори-дармон воситаларини сотиб олиш учун маҳаллий бюджетнинг даромадларини ортириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан 100,0 млн сўм миқдорида молиявий ёрдам ажратиш бўйича ҳам чора-тадбирларни белгилаб олдик.

      Ҳозирги кунда 3-сектордаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни пандемияси даврида зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб туриш мақсадида шаҳримизда фаолият юритиб келаётган “Шохрух Демирбек” МЧЖ раҳбари томонидан хомийлик ёрдами сифатида етказиб бериш истагини билдирди.

         Мен 3-сектор раҳбари карантин пандемияси даврида шаҳримиздаги деҳқон бозорини ва барча савдо дуконларини, мавжуд дорихоналарни назорат қилиб, сифатли ва арзон нархларда озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотларини етказиб берилишини назоратга оламан. 

Этиборингиз учун раҳмат!

Ширин шаҳар ИИБ бошлиғи З.Собиров

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page