Коронавирусни даволаш жараёнида ҳарбий тиббиётда қўллаб келинаётган тажрибаларни қўллаш тўғрисида кўрсатма берилди

Коронавирусни даволаш жараёнида ҳарбий тиббиётда қўллаб келинаётган тажрибаларни қўллаш тўғрисида кўрсатма берилди

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Жорий йилнинг 28 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазиятни тартибга солиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар ва уларнинг келгусидаги ижроси юзасидан мутасаддилар ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Беҳзод МУСАЕВ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари:

Йиғилишда мамлакатимизда коронавирус пандемиясини тарқалишга қарши олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Бу ишларга барча тизимни жалб қилиш кўрсатмаси берилди. Давлат хавфсизлиги хизмати ва унинг госпитали, Ички ишлар вазирлиги ва унинг госпитали, Мудофаа вазирлиги ва унинг қошидаги госпиталь ходимларидан иборат малакали мутахассислар таркиби шакллантирилди. Улар 3 та госпиталларга қўшимча филиал сифатида шакллантириладиган янги тиббий муассасага жалб этиладилар. 2 000 та ётоқ ўринли муассаса зудлик билан очилиши бўйича топшириқ берилди. «Ўзэкспомарказ"нинг кейинги павилонларида ушбу муассаса учун жой ажратилган. Пандемия даврида аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун хизмат қиладиган марказларни фойдаланишига топшириш ишлари зудлик билан амалга оширилади.

Фото: ЎзА

Улуғбек СОБИРОВ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари:

Бугунги кунда «Назарбек» санаторияси базасида янги касалхона ташкил этиляпти. Юқори малакали шифокорлар жалб этилган мазкур касалхона коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун мўлжалланган. Шифохонага реаниматологлар, педиатрлар, кардиолог каби мутахассислар жалб этилган. Шифохонада беморларни даволашда маҳаллий шифокорлар хориждаги шикорлар тажрибаларини ўрганган ҳолда тиббий хизмат кўрсатадилар.

Фото: ЎзА

Пирназар АЛИХОНОВ, Давлат хавфсизлик хизмати марказий поликлиникаси бошлиғи:

Июль ойининг иккинчи ўн кунлигида мамлакатимизда коронавирус билан касалланиш ҳолати сезиларли даражада ошди. Касалликнинг тарқалиш хавфи, салбий таъсири ва касаллик туфайли ўлим ҳолати кундан-кун ортиб бормоқда. Давлатимиз раҳбари коронавирус билан касалланганларни даволаш жараёнида ҳарбий тиббиётда қўллаб келинаётган тажрибаларни қўллаш тўғрисида кўрсатма бердилар. Тошкент шаҳрида 2 000 дан ортиқ ўринга эга бўлган даволаш муассасаси ишга туширилади. Ушбу муассасага мамлакатимиздаги ҳарбий шифокорларни жалб этиш вазифаси белгиланди. Мазкур тиббиёт муассасасида беморларни навбат кутиб қолмасликлари учун уларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатишда барча имкониятларимизни сарфлаймиз.

ЎзА

Report Page