Сирдарёлик Саидмурод ва Элмурод Гулмуродовлар дўмбира, чанқовуз созларида халқ термаларидан парчалар ижро этиб — ўз ижодларини оммага кенг намойиш этиб келишмоқда

Сирдарёлик Саидмурод ва Элмурод Гулмуродовлар дўмбира, чанқовуз созларида халқ термаларидан парчалар ижро этиб — ўз ижодларини оммага кенг намойиш этиб келишмоқда

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти маданият бошқармаси

Бу ҳақда Сирдарё вилояти маданият бошқармаси матбуот хизмати томонидан хабар берилди.

"Аждодларимиз дунёқараши ва маънавий савиясининг ёрқин намунаси бўлган табиатнинг қайта туғилиши билан бирга поклик, шодлик, миллий ифтихор, ўзликни англаш ҳамда асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган бой маданий меросни ёшлар онгида шакллантириш мақсадида Сирдарё вилояти маданият бошқармаси томонидан кенг кўламли ишлар амалага оширилмоқда.

Бунинг ёрқин ифодаси сифатида номоддий-маданий мероснинг ўзликни намоён этишнинг оғзаки анъаналари ва шакллари йўналишида ижод қилиб келаётган Саидмурод ва Элмурод Гулмуродовларнинг дўмбира, чанқовуз созларида халқ термалари ҳамда Алпомиш достонидан парчалар ижро этиб ўз ижодини оммага кенг намойиш этаётганлиги исботи, доим харакат ва изланишдамиз", - дейилади хабарда.

Report Page