«Ҳайдовчи чарчадингми? Уйқу келяптими? ТЎХТА! Озгина дам ол! Ўзинг ва бошқа йўловчиларнинг ҳаётини хавф остига қўйма!» — Сирдарёда ниҳоятда аянчли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги айтилмоқда

«Ҳайдовчи чарчадингми? Уйқу келяптими? ТЎХТА! Озгина дам ол! Ўзинг ва бошқа йўловчиларнинг ҳаётини хавф остига қўйма!» — Сирдарёда ниҳоятда аянчли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги айтилмоқда

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Фаол кузатувчиларимиз томонидан @SirdaryoBOT орқали келиб тушган фотоларда изоҳланишича, бугун 29 июль куни эрта тонг билан Гулистон-Тошкент йўналишида (Сирдарё тумани ҳудудида) "Ласетти" автомобили ҳайдовчисининг рул бошқаруви вақтида ухлаб қолиши натижасида "МАН" русумли юк транспорт воситасининг орқасига зарб билан урилган (зарбнинг қанчалик кучли эканлигини фотосуратлардан билишимиз мумкин). ЙТҲ натижасида жароҳат олганлар борлиги айтилмоқда.

Фото: Sirdaryo Xabarlari

Ҳодисага оид тафсилотлар юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати билан боғланганимизда, тез орада расмий баёнот берилиши маълум қилинди (баёнот берилди).

Бизни кузатишда давом этинг!

Report Page