«Сирдарёда қайд этилган беморларнинг 490 нафари карантинда бўлган фуқаролар орасидан, 49 нафари аҳоли орасидан аниқланган» — Сирдарёда касалликка чалинган беморлар ҳақида ҳудудлар кесимида маълумот берилди

«Сирдарёда қайд этилган беморларнинг 490 нафари карантинда бўлган фуқаролар орасидан, 49 нафари аҳоли орасидан аниқланган» — Сирдарёда касалликка чалинган беморлар ҳақида ҳудудлар кесимида маълумот берилди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилоят ССБ

Куни кеча юртимизда коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 684 та ҳолат қайд этилди. Бу бир кун олдинги нисбатан касалланиш ҳолати 8 тага кўп деганидир. Кунлик касалланиш бўйича янги антирекорд ўрнатилди. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 21893 нафарга етди.

Куни кеча касалланганларнинг 125 нафари хориждан келиб карантинга олинганлар орасида; 559 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида (Тошкент шаҳрида — 285 нафар, Тошкент вилоятида — 105 нафар, Бухоро вилоятида — 32 нафар, Самарқанд вилоятида — 26 нафар, Сирдарё вилоятида — 21 нафар, Сурхондарё вилоятида — 21 нафар, Қашқадарё вилоятида — 18 нафар, Наманган вилоятида — 18 нафар, Навоий вилоятида — 11 нафар, Фарғона вилоятида — 10 нафар, Андижон вилоятида — 9 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида-3 нафар) фуқарода аниқланди.

Сирдарё вилоятида 21 кишида касаллик қайд этилди. 17 июлдан бери ССВ Сирдарё вилоятининг статистикасини Тошкентдан алоҳида беришни бошлади. Ўша кунгача вилоятда касалланганлар сони 213 нафарни ташкил этган, 12 кун ичида Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 314 нафарга ёки деярли 2,5 бараварга кўпайиб, ҳозирда 539 нафарга етди. 

Ҳудудлар кесими бўйича айтганда 162 нафари Гулистон шаҳридан,  28 нафари Сардоба туманидан, 54 нафари Ховос туманидан, 52 нафари Боёвут туманидан, 38 нафари Сайхунобод туманидан, 1 нафари Ширин шаҳридан, 10 нафари Оқолтин туманидан, 96 нафари Сирдарё туманидан, 40 нафари Гулистон туманидан, 30 нафари Мирзаобод туманидан, 28 нафари Янгиер шаҳридан.

Шундан 490 нафари карантинда бўлган фуқаролар орасидан, 49 нафари эса аҳоли орасидан аниқланган. Айни вақтда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларнинг 72 нафари стационар шароитда Сирдарё вилоятидаги тиббиёт муассасаларида даволанмоқда.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Report Page