Бугун тест синовлари бошланди: Гулистонда имтиҳонга тайёргарлик қандай?

Бугун тест синовлари бошланди: Гулистонда имтиҳонга тайёргарлик қандай?

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Бугун, 29 июль кунидан Республикамиздаги барча ҳудудларида, хусусан Гулистон шаҳридаги «Алпомиш» спорт мажмуасида ҳам, 2019-2020 ўқув йили учун тест синовлари ўтказилишига старт берилди.

Фото: Sirdaryo Xabarlari

Эрта тонгдан тест синовлари ўтказилиши белгиланган ҳудудлар, таклиф этилган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, кузатувчилари билан гавжум.

Фото: Sirdaryo Xabarlari

Тест синовларининг шаффоф ва адолатли ўтиши учун имтиҳонга масъул бўлганлар, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчилари томонидан абитуриентлар ва уларнинг яқинларига тартиб қоидалар бўйича тушунчалар берилмоқда.

Шунингдек, тест ўтказилиши белгиланган Гулистон шаҳар Намуна маҳалласида жойлашган “Алпомиш” спорт мажмуаси атрофида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мазкур иншоаат атрофидаги айрим қўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланиши белгиланган. 

Фото: Sirdaryo Xabarlari

Ота-оналар ва кузатувчилар учун монитордан имтиҳон жараёнини онлайн кузатиб бориш имконияти яратилган.

Фото: Sirdaryo Xabarlari

29 июлдан 10 августга қадар ўтказиладиган тест синовларида иштирок этувчи абитуриентларнинг ота-оналари ва уларнинг яқинлари учун қулай шарт-шароитларга эга кутиш жойлари ҳам ташкил этилган.

Фото: Sirdaryo Xabarlari

Ота-оналарнинг энди фарзанди ортидан тест ўтказиладиган (бошқа вилоят) жойда соатлаб кутишига ҳожат қолмади. Чунки test 2019.uz сайтидан Гулистон шаҳридаги ҳамда Республикамизнинг барча вилоятларидаги тест жараёнларини онлайн кузатиб боришлари мумкин.

Абитуриентларимизга омад тилаймиз!

Report Page