Тошкент кўчалари бўйлаб ЙПХдан қочган «Дамас» бўйича расмий маълумот берилди

Тошкент кўчалари бўйлаб ЙПХдан қочган «Дамас» бўйича расмий маълумот берилди

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

«Дамас» автомобили ЙПХ машинаси таъқибидан қочиб кетгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда жуда оммалашган эди. Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати бу борада расмий маълумот бериб ўтди.

xabar.uz'нинг ёзишича, видеода тасвирланган ҳолат кеча, 28 июл, кеч соат 17:00 атрофида рўй берган. «Дамас» ҳайдовчиси ўз бошқарувидаги автомобилни Сағбон кўчаси бўйлаб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатлантирган. ЙПХ инспекторлари ундан тўхташни талаб қилган, аммо ҳайдовчи талабга бўйсунмаган.

Шундан сўнг ички ишлар органлари ходимлари таъқиб қилишни бошлаган. Бироқ бевосита раҳбарият томонидан берилган буйруққа кўра, атрофдагиларга хавф туғдирмаслик учун таъқиб тўхтатилган.

Ҳайдовчи эса йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузиб, Сағбон кўчаси ва кичик ҳалқа йўли чорраҳасида кўздан ғойиб бўлган. «Дамас» автомобили (давлат рақами 01 А 063 SA) Н. Ф. номига рўйхатдан ўтказилган бўлиб, тўрт ҳайдовчига бошқариш учун ишончнома берилган. ИИББ томонидан қоида бузилган вақтда бошқарувда бўлган ҳайдовчининг шахси аниқланмоқда.

Report Page