ДАВРА СУҲБАТИДА АНИҚ ТАКЛИФ ВА МУЛОҲАЗАЛАР БИЛДИРИЛДИ

ДАВРА СУҲБАТИДА АНИҚ ТАКЛИФ ВА МУЛОҲАЗАЛАР БИЛДИРИЛДИ

@Sirdaryo
O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Улуғбек Сотиболдиев

Сайловолди жараёнларида хўжакўрсинга ишлайдиган партия ходимига орамизда ўрин йўқ. Биз бундай иноснлар билан келиша олмаймиз, - деди O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Улуғбек Сотиболдиев сайловолди дастури муҳокамасига бағишланган йиғилишда.

Сирдарёда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши ҳамда маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳи фаоллари иштирокидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда O`zLiDeP дастурига киритилган қўшимча ва ўзгартишлар, шунингдек, Сайловолди дастури лойиҳаси қизғин муҳокама муҳокама қилинди. 

Тадбирда таъкидланганидек, ўтаётган ҳар бир кунимиз бизни муҳим сиёсий жараён – парламент қуйи палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тобора якинлаштирмоқда. Кутилаётган сайловларда партиямизнинг муносиб ва фаол иштирокини таъминлаш биздан катта масъулият ва сиёсий тайёргарликни талаб қилади. Биз ҳар куни бўлғуси сайловларга қандай ғоя ва қандай ташаббуслар билан қадам қўяяпмиз, дея ўзимизга ўзимиз ҳисоб беришимиз лозим. 

-Бу сайловолди жараёнларида хўжакўрсинга фаолият юритадиган партия ходимларига орамизда ўрин йўқ, - деди O`zLiDeP вилоят Кенгаши раиси, “Bek cluster” кўшма корхонаси раҳбари Улуғбек сотиболдиев.- Ягона сайлов стандартлари ва таомилларини ўз ичига олган Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг қабул қилиниши ҳамда сайлов жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиниши каби муҳим янгиликлар хусусида электоратимиз вакиллари, халқ орасида кенг тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ниҳоятда муҳим вазифамиздир. Депутатликка муносиб номзодларни танлаш, сайлов жараёнини ошкоралик, очиқлик руҳида ўтказишни таъминлаш, сайловларга тайёргарлик жараёнларини янада кучайтиришла фаолликни қўлдан бермаслигимиз лозим.

2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган изчил демократик ислоҳотлар, Сайлов кодексининг қабул қилиниши, мамлакат ижтимоий майдонида яна бир сиёсий партиянинг вужудга келиши бўлажак сайловлар сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичда кучли партиялараро рақобат, ғоялар ва дастурлар кураши остида бўлиб ўтишидан далолат бермоқда.

Вилоят перенатал маркази раҳбари, Гулистон шаҳар депутати Ханифа Садиковна вилоятда бир ёшгача бўлган чақалоқлар ўлими кўпайганлигини таъкидлаб ўтди ва унинг олдини олиш юзасидан сайловолди дастурига ўз таклифларини билдирди.

-Вилоятимизда 85 нафар гинеколог фаолият юритаётган бўлса. Уларнинг 70 фоизини пенсионерлар ташкил қилади,-деди Ханифа Закирова.- Шу сабабли малакали ёш шифокорлар сафини кўпайтириб давлат шерикчилиги асосида қишлоқларда болалар поликлиникаларини қайта ташкил этиш лозим. Айни пайтда болалар патронаж ҳамшираларини кўпайтириш лозим. Шунда тажрибасиз. Ёш оналарнинг бир ёшгача бўлган чақалоқларининг тўғри овқатланиши ва соғлиқларини назорат қилишлари орқали соғлом фарзандларни тарбиялашларига амалий ёрдам қилган, ҳамда болалар ўлимини кескин камайтириш имкони туғиларди.

Гулжаҳон Қаршибоева Мирзаобод туманидаги энг ёш тадбиркорлардан. Банкнинг 25 миллионлик кредити эвазига ўз бизнесини йўлга қўйиб 8 та иш ўрни яратган ёш тадбиркор ҳам сайловолди дастури юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

-Энди оёққа туриб келаётган, ўз бизнесини ривожлантиришга бел боғлаган ёш тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рекламасида маълум бир чегирмалар бўлиши ва бу масала партия томонидан қўллаб-қувватланишини дастурга киритилишини таклиф қиламан,- деди Гулжаҳон Қаршибоева. –Чунки бу қўллаб-қувватлаш ёш тадбиркор йигит-қизлар учун ниҳоятда катта аҳамиятга эга.

Шунингдек, йиғилишда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Комилжон Эрназаров, O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Самидулла Маҳмудов, O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Абдуқаҳҳор Ибодуллаевлар бўлажак сайловларга тайёргарлик борасидаги ишларни замон талабларидан келиб чиқиб, янгича ва инновацион ёндошувлар асосида ташкил қилиш лозимлигига эътиборни қаратишди.

Тадбирда сўзга чиққан Гулистон давлат университети ректори, вилоят Кенгаши депутати Муксин Ходжиевнинг таъкидлашича, жамиятимизнинг асосий қисмини, яъни 60 фоиздан зиёдини ёшлар ташкил қилади. Уларни тадбиркорликка жалб қилиш борасида Гулистон давлат университети қошида 5-муҳим ташаббус бўйича “Бизнес марказ” фаолиятини йўлга қўйиш, 3-6 ойлик ўқув-курсларини ташкил қилиш, тадбиркорликка ўқитиш таклифини берди.

Жумладан, Боёвут туман Кенгаши депутати Манзура Дадаева Дастур қисқа, аниқ ва тушунарли бўлиши, “Ёшлар - келажагимиз” жамғармаси Гулистон шаҳар филиали раҳбари Зафар Тўлқинов номзодларнинг сифат даражасига эътибор қаратиш лозимлигини қайд этиб ўтди.

Йиғилиш иштирокчиларидан :

-Ҳаракатлар стратегиясидан партиянинг дастури алоҳида ажралиб туриши билан бир қаторда ёшларга берилаётган кредитлардан мақсадсиз фойдаланишнинг олдини олиш чораларини кўриш;

Партия ташаббуси билан ҳудуддаги банклар билан келишган ҳолода аъзоларга кам фоизда кредитлар олишда кўмаклашиш ишларини олиб бориш;

-Кам таъминланган ва ижтимоиийц ҳмояга муҳтож оилаларнинг бепул даволаниши учун шифохоналардан жой ажратиш;

Адвокатларнинг тўлов планкасини маълум миқдорда белгилаш каби таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Танқидий-таҳлилий ва қизғин муҳокама, мунозаралар руҳида ўтган йиғилишда айни шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди ва ҳужжатлар муҳокамаси ўта қизғин тарзда кечди. Унда мамлакатимизда парламент ва бошқа вакиллик органларининг роли ва мавқеини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, судлар томонидан адолатли қарорлар қабул қилинишини таъминлаш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг бепул даволанишини таъминлаш, адвокатлар фаолиятини тартибга солиш, ҳудудларнинг барқарор ривожланиши, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришда партиянинг ролини ошириш каби 20 дан зиёд таклифлар билдирилди.

Йиғилиш якунида жорий йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга қизғин тайёргарлик кўриш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Давра суҳбатида депутатлар томонидан партия фаолиятига оид бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. 

Дилором ЭСОНОВА,
O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Матбуот котиби

Report Page