ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

@Sirdaryo
Sirdaryo Xabarlari

Вилоятда яшаб ижод қилаётган журналистлар, жамоатчи мухбирлар, барча эркин журналистлар эътиборига!

Сирдарё вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Маданият бошқармаси, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси вилоят бўлими билан биргаликда "Энг улуғ, энг азиз", "Ранглар жилосида - она диёр" ва "Ватан учун яшайлик" каби анъанавий кўрик-танловларини эълон қилади.

Танловда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси шунингдек, "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" давлат дастури, "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла", "Ҳар бир оила — тадбиркор", "Ёшлар — келажагимиз", "Беш ижобий ташаббус" кабиларни ўз асарларида мужассам этилишига алоҳида эътибор қаратилади.

"Энг улуғ, энг азиз", "Ранглар жилосида — она диёр" ва "Ватан учун яшайлик" анъанавий кўрик-танловлари қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари;

—босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг мақолалари;

—оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган вебсайт ходимларининг журналистик иши;

—телевидение ва радиоижодкорларнинг материаллари;

—тасвирий санъат, фотоасарлари ва дизайн ишлари;

—кино санъати асарлари.

Танловга таєдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

—муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;

—муаллифнинг паспорт нусхаси;

—иш жойидан тавсиянома;

—муаллифнинг манзили ва боғланиш телефон рақамлари.

Танловга 2018 йилнинг 1 августидан жорий йилнинг 1 августигача бўлган даврда расман чоп этилган адабий-бадиий асарлар, газета-журналлар ва интернет нашрларида эълон єилинган мақолалар, радио ва телевидение каналларида эфирга узатилган материаллар, намойиш этилган тасвирий санъат ва кино санъати асарлари жорий йилнинг 10-августгача қабул қилинади. Танлов ғолиблари Ватанимиз мустаєиллигининг йигирма саккиз йиллик байрами арафасида мукофотланадилар ва уларнинг рўйхати ҳудудий матбуот нашрларида эълон қилинади.

Ижодий ишлар "Энг улуғ, энг азиз", "Ранглар жилосида — она диёр" ва "Ватан учун яшайлик" анъанавий кўрик-танловларига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

Гулистон шаҳар, Ўзбекистон кўчаси, 8-уй, 2-қават.

Report Page