Боёвутда "Нива" ағдарилиб кетди (фото)
@SirdaryoФаол кузатувчиларимиз томонидан бугун 28 июль куни @SirdaryoBOT орқали келиб тушган яна бир ҳодисага оид фото ва видеоларда изоҳланишича, Боёвут тумани марказида "Нива" русумли автомобиль катта тезликда ҳаракатланиб, бошқарувини йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган.
Ҳодиса тафсилотлари юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати билан боғланганимизда, жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди ҳамда расмий баёнот берилиши таъкидланди.
Бизни кузатишда давом этинг!