Савол: Мени боғчада тарбияланадиган фарзандим ва 1 синф ўқувчим бор. Уч ойга иш хақи сақланмаган таьтил олганман. Карантин давом этаётгани учун боғча ишламаса яна неча ойга иш хақи сақланмаган таьтил олишим мумкин. Карантин пайтида иш хақи сақланмаган таь…

Савол: Мени боғчада тарбияланадиган фарзандим ва 1 синф ўқувчим бор. Уч ойга иш хақи сақланмаган таьтил олганман. Карантин давом этаётгани учун боғча ишламаса яна неча ойга иш хақи сақланмаган таьтил олишим мумкин. Карантин пайтида иш хақи сақланмаган таь…

@hokimiyatpress
@hokimiyatpress

Жавоб: Меҳнат кодексининг 150-моддасига асосан ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин. Бу таътилнинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак. 

Бироқ, ўз ҳисобидан бериладиган таътилга белгиланган 3 ойлик чекловга карантин пайтида истисно белгиланди. Хусусан, адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 28 мартда 3227-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандига мувофиқ иш берувчи ходимга аризасида кўрсатилган санадан бошлаб тўлиқ муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил беришга мажбур. Ушбу меҳнат таътилига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 150-моддаси биринчи қисмида белгиланган максимал муддат бўйича чекловлар карантин даврида татбиқ қилинмайди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page