Вилоят ҳокимининг Сардоба туманида сайёр қабули ўтказилди

Вилоят ҳокимининг Сардоба туманида сайёр қабули ўтказилди

@Sirdaryo
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижроси юзасидан жорий йилнинг 26 июль куни Сардоба туманининг энг чекка ҳудуди бўлган “Зомин” маҳалласи 4-умумтаълим мактабида 1-сектор раҳбари, вилоят ҳокими Ғ.Мирзаевнинг сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабулда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, туманлар, шаҳарлар 4 та сектор раҳбарлари ҳамда тегишли вилоят корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Сайёр қабул жараёнида туманнинг энг чекка ҳудудларидан 500 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, ушбу фуқароларнинг 187 нафари турли масалаларда мурожаат этди. Мурожаат этган 57 нафар фуқаронинг масалалари жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 78 нафарига асосли тушунтиришлар берилди. Қолган 52 нафар урожаатчиларнинг масалалари муддат талаб этганлиги сабабли “Йўл харита”сига киритилди. Йўл харитасига киритилган мазкур мурожаатлар тегишли масъуллар томонидан назоратга олинди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Сайёр қабул жараёнида фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар асосан коммунал, имтиёзли кредит олиш, ичимлик суви тармоғи тортиш, ички йўлларни таъмирлаш, хомийлик, уй-жой олиш ва уларни таъмирлаш, соғлиқни сақлаш, аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва бошқа масалалардан иборат бўлди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Сайёр қабул давомида китоб ярмаркаси, меҳнат ярмаркаси, 8 нафар жисмоний имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари ҳамда 15 нафар маҳалла профилактика инспектори ёрдамчиларига велосипедлар ва хизматда фойдаланиш учун тегишли иш анжомлари топширилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page