Сирдарёда божхоначилар автомашина салонига яширилган “гашиш”ни фош қилишди

Сирдарёда божхоначилар автомашина салонига яширилган “гашиш”ни фош қилишди

@Sirdaryo
Фото: Давлат божхона қўмитаси

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда “Қорадори-2020” режа тадбирлари доирасида Ширин шаҳрида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг хабарига кўра, тезкор тадбир давомида фуқаро Х.Х. бошқарувидаги “ВАЗ-21063” русумли, енгил автотранспорт воситаси белгиланган тартибда ва холислар иштирокида, “Орка” лақабли хизмат итини жалб қилган ҳолда кўздан кечирилган.

Натижада, автомашина салонининг орқа чап ўриндиғи олдидаги резина тўшама тагига қора рангли целофан пакетга ўралган 2 бўлакдан иборат бўлган “тўқ жигар” рангли, ўзига хос ўткир ҳидли модда яшириб қўйилгани аниқланган.

Экспертиза xулосасига асосан, тезкор тадбир жараёнида ашёвий далил сифатида олинган мазкур модда 38,68 грамм оғирликдаги “гашиш” гиёҳванд моддaси эканлиги маълум бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Report Page