Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев хуқуқшунос (блоггер) Хушнудбекга миннатдорчилик билдирди

Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев хуқуқшунос (блоггер) Хушнудбекга миннатдорчилик билдирди

@hokimiyatpress

Ҳурматли Хушнудбек  Ғайратович !

Бугун халқимиз бошидан кечираётган синовли кунларда Сиз каби эл корига ярайдиган, фидойи ва жўмард фуқаролар ўзларининг жонкуярликлари билан ҳақиқий меҳр-оқибат, саховат ва мададкорлик туйғуларининг нечоғлик улуғ эканлигини яна бир бор исботламоқдасизлар.

@xushnudbek

Айниқса, биргина сиз ўзингиз ташкил этган фонд орқали Ватанимиз равнақига, халқимиз турмуш тарзига бефарқ бўлмаган фуқароларни эргаштириб, ягона бир мақсад йўлида бирлаштирганигиз, уларнинг ишончларини оқлаб, бугунги кундаги долзарб масалаларни ҳал этишга қўшаётган ҳиссангиз таҳсинга лойиқ.

Сизнинг кўрсатаётган ташаббусингиз аввало фуқароларнинг ўзларига, эртанги кунга бўлган ишончларининг янада ортишига замин яратаяпти. Бундай эзгу амаллар фаолиятингиз кўламининг янада кенгайишига, олийхиммат, саховатпеша, эл дардини ўзининг дардидек қабул қилиб, мадад қўлини чўзишга тайёр ватандошларимизни жипслаштиришга хизмат қилишига ишончимиз комил.

Албатта, Муҳтарам Президентимиз олиб бораётган оқилона сиёсат натижасида нафақат мамлакатимиз фуқаролари, балки чел эллардаги ватандошларимиз томонидан ҳам халқимизга кўрсатаётган саховатпешаликларини алоҳида эътироф этиб, барча Сирдарё аҳли номидан миннатдорчилигимни билдираман. Сизлардек ватандошларимиз бор экан халқимизга хос бўлган меҳр-оқибатлилик, саховатпешалик туйғулари бардавом бўлаверади.

Ҳурматли Хушнудбек, Сизнинг Сирдарё аҳлига кўрсатган саховатингиз учун ташаккуримни изхор этиб, келгуси ишларингизга ривож тиларканман, эзгулик ва меҳр-оқибатлилик уруғини янада кенг ёйишингизга омад тилайман!              

Ҳурмат билан, Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page