Сирдарёда Covid-19 беморларни даволаш учун қўшимча ўрин-жойлар ташкил этилди

Сирдарёда Covid-19 беморларни даволаш учун қўшимча ўрин-жойлар ташкил этилди


Сирдарё вилоятида ҳам коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият мураккаблашиб, касалланиш даражаси кундан кунга ортиб бормоқда. Қарийб ҳар куни коронавирус инфекцияси билан касалланган ва гумон қилинган фуқаролар аниқланмоқда.

Ушбу беморларни қабул қилиш ва даволаш учун Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасаларида мавжуд ўрин-жойлардан ташқари, қўшимча ўрин-жойлар ташкил этилди.

Шу вақтгача вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида мавжуд бўлган 200 та, вилоят сил диспансерида мавжуд бўлган 235 та ўрин-жойлардан ташқари вилоят эндокринология диспансерида қўшимча 100 та, Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасида 100 та, Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмасида 15 та, Боёвут туман тиббиёт бирлашмасида 30 та, Гулистон туман тиббиёт бирлашмасида 20 та, Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасида 15 та, Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасида 30 та, Сардоба туман тиббиёт бирлашмасида 20 та, Гулистон давлат университети ётоқхонасида 853 та, Янгиер шаҳрbдаги хусусий тиббиёт муассасасида 10 та вақтинчалик ўрин-жойлар ташкил этилди.

Вақтинчалик вилоятда ташкил этилган провизор госпиталларда коронавирус инфекциясини юқтириб олган ва инфекция юқтириб олганлигига гумон қилган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш ишлари йўлга қўйилди.

Шу пайтгача, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш жараёнларида иштирок этаётган шифокорлар сони 239 нафар бўлса, ҳамширалар сони 411 нафар бўлса, 89 нафар шифокор ва 418 нафар ҳамшира жалб қилинди. Бундан ташқари қўшимча эҳтиёжлар учун 99 нафар шифокор, 333 нафар ҳамшира тайёр ҳолга келтирилди. 

Бундан ташқари аҳолини дори дармон маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида вилоятда фаолият олиб бораётган 389 та дорихонадан, 130 таси вилоят “Дори дармон” масъулияти чекланган жамиятга қарашли дорихоналар бўлиб, ушбу дорихоналарда коронавирус инфекциясига қарши даволаш ва профилактика қилиш учун 43 турдаги дори дармон захираси вилоятда яратилди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page