Гулистон шаҳар ва Сирдарё туман худудида жойлашган Савдо комплекслари Деҳқон ва Қўқон бозорлари ҳамда ёйма савдо мажмуаларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш борасида бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда
@SirdaryoЖумладан; Гулистон Деҳқон бозори ва Гулистон Савдо комплексларида ва Сирдарё туман савдо бозорларидаги 733 нафар тадбиркорларга содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни асосий келиб чиқиш сабаблари яъни носоз электр жихозларидан фойдаланмаслик, электр тармоғига юқори қувватли бир нечта электр асбобини улаш тармоққа оғирлик қилиши ва ёнғин чиқишига сабаб бўлиши, қўлбола сақлагичлардан фойдаланмаслик, электр асбобларини ўчирилмай, қаровсиз қолдирилишига йўл қўймаслик ҳамда ёнғин ўчириш махсус автомашинаси эркин ҳаракатни амалга ошириш ва суний тўсиқларни олиб ташлаш ҳақида кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.
Шунингдек, бундай профилактик тадбирларни вилоятимизда олиб борилишига алоҳида этибор қаритилиб соҳа ходимлари аҳоли яшаш уйлари ва корхона ташкилотларда ҳам олиб боришмоқда.
Зеро ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш ҳаётимиз ва мол-мулкимизни ёнғинлардан ҳимоя қилиш гаровидир.
Беҳзод Ҳамраев,
Сирдарё вилояти ЁХБ матбуот хизмати