Вилоят ИИБ ЙҲХБ: 29 июл кунидан 10 август кунига қадар ДТМ томонидан тест синовларини топшириш давомида, Гулистон шаҳридаги айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланади.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ: 29 июл кунидан 10 август кунига қадар ДТМ томонидан тест синовларини топшириш давомида, Гулистон шаҳридаги айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланади.

@Sirdaryo
Вилоят Ички ишлар бошқармаси

Давлат Тест маркази томонидан 2019/2020 ўқув йили учун абитуриентлардан тест синовларини қабул қилиш, ҳар йилгидан фарқли равишда 13 кун давомида жорий йилнинг 29 июлдан то 10 августга қадар ўтказиш режалаштирилган. 

Ҳудди шундай, Гулистон Давлат университети ҳамда Тошкент кимё технологиялари институти Янгиер филиалига жами 37843 нафар абитуриентлар ўқишга кириш истагини билдириб хужжатларини топширган. Шундан 4125 нафар абитуриентлардан ижодий (касбий) имтихонлар эса Гулистон Давлат Университетининг асосий биносида хавфсизлик таъминланган ҳолда 2019 йил 25 июл кунидан 10 август кунига қадар қабул қилиниши режалаштирилиб амалга оширилмоқда. 

Бундан ташқари, қолган 33718 нафар абитуриентлар эса тест имтихонларини 13 кун давомида, яъни жорий йил 29 июл кунидан 10 август кунига қадар топшириш режалаштирилган.  

Ушбу тест имтихонларини абитуриентлар томонидан топшириш жараёнида, тадбирни юксак савияда, уюшқоқлик билан жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2019 йил 25 июл куни Сирдарё вилояти Хокимининг 1/03-194-сонли режа топшириғи ишлаб чиқилган. Ушбу режа топшириқнинг тегишли бандларига асосан тест ўтказилаши белгиланган Гулистон шаҳар Намуна маҳалласида жойлашган “Алпомиш” спорт мажмуаси атрофида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, содир эитилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мазкур иншоаат атрофидаги айрим қўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланиши белгиланган. 

Жумладан, Гулистон шаҳрининг қўйидаги қўчаларда:

1. Гулистон-Ўзбекистон кўчалари кесишмасидаги чорраҳаси (Гулистон шаҳридан М-34 йўлига чиқиш йўналишидан);

2. Бирлашган кўчасидан жойлашган Сирдарё вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси биноси рўпарасидан; 

3. Гулистон-Халқлар Дўстлиги кўчаси чорраҳаси (Гулистон шаҳар Гулистон кўчаси бўйлаб Ўзбекистон кўчасига бориш) қисмларида автотранспорт воситаларининг 2019 йил 29 июл кунидан 10 август куни соат 05:00 дан 19:00 га қадар ҳаракатланиши чекланади. 

Ҳайдовчилардан тадбир ўтказилиши жараёнида ҳаракат чекланган қўчаларга йўналишдош кўчалардан фойдаланиш, юқоридаги ҳаракат чекланган кўчаларда сунъий тирбандликларнинг ва ноқулайликларни келтириб чиқармасликларини ва йўл ҳаракати қоидалари ҳамда Йўл-патрул хизмати инспекторларининг тегишли кўрсатмалари асосида ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.    

Сирдарё вилояти ИИБ Йўл Ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати

Report Page