БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ, ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ РАИСИ Э.БАСИТХАНОВА СИРДАРЁГА ТАШРИФ БУЮРДИ

БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ, ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ РАИСИ Э.БАСИТХАНОВА СИРДАРЁГА ТАШРИФ БУЮРДИ

@Sirdaryo
Фото: "Ойдин йўл" газетаси

Элмира Эркиновна Баситханованинг ташрифи Сирдарё туманидан бошланди. Эрта тонгдан туманга ташриф буюрган юқори мартабали меҳмон туман хотин-қизлари фаолияти билан танишди. Сўнгра Гулистон шаҳар "Ёшлар маркази" да вилоят аёллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Фото: "Ойдин йўл" газетаси

Тадбир аввалида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аёлларга 42 та ногиронлик аравачаси, 20 та эшитиш мосламаси, 20 та бошқа турдаги реабилитация воситалари топширилди. Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси  якин ўтмиш кунларимизда бирон аёлга ёрдам бериш учун маблағ масаласи қийин бўлганлигини айтиб ўтди.  Мана эндиликда  хотин - қизларни қўллаб- қувватлаш   жамоат фонди ҳисобидан ногиронлиги бор бўлган аёлларга, тадбиркорликни эндигина бошлаган , ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга ёрдам кўрсатиб келиняпти.

Фото: "Ойдин йўл" газетаси

- Бу ҳам бўлса хотин- қизларнинг қўллаб- қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини билдиради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Сенати йигирманчи  ялпи мажлисидаги хотин - қизлар қўмиталари фаолиятига йўналтирилган топшириқлари мазмунидан келиб чиқадиган бўлсак,  жойларда бу борадаги ишлар кўнгилдагидек эмас, - деди Э.Баситханова. - Хотин- қизларнинг бошланғич ташкилотларидан бошлаб ўз кун тартибини ўзгартириши кераклиги, биринчи навбатда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда оилаларга бориб, мавжуд камчиликлар ўрганиб чиқилиши лозим.

Фото: "Ойдин йўл" газетаси

 "Аёллар маслаҳатхонаси" ва "Қизлар саломатлиги" маркази фаолиятини янада жонлантириш чора тадбирлари тавсия этилди.Ойдин йўл

Фото: "Ойдин йўл" газетаси

 Э.Э.Баситханова  вилоят “Оила” илмий–амалий маркази биносининг очилиш маросимида иштирок этди.

Фото: "Ойдин йўл" газетаси

Сўнгра вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида республика хотин-қизлар етакчиси Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар билан учрашиб, суҳбатлашди.

"Ойдин йўл" газетасидан

Report Page