LIVE: "Тараққиёт" танлови 50 нафар ғолибларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди: Сирдарёликлар вакили Валижон Тўйчиев ҳам ғолиблар қаторида тақдирланди.

LIVE: "Тараққиёт" танлови 50 нафар ғолибларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди: Сирдарёликлар вакили Валижон Тўйчиев ҳам ғолиблар қаторида тақдирланди.

@Sirdaryo
Танлов ғолиблари

2018 йил 30 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиган бўлиб, унга мувофиқ “Тараққиёт” республика танловини эълон қилиш ва ўтказиш бўйича бир қатор ишлар олиб борилган эди.

Тўйчиев Валижон Вахобжонович

Хусусан, Республикамиз бўйича 8334 нафар талабгор 16 номинация доирасида танловда қатнашиш учун рўйхатдан ўтди ва сўровнома тўлдирди. Шулардан жорий йилнинг 2-мартигача 300 нафар иштирокчи белгиланган босқичлардан ўтиб, финалда иштирок этиш учун саралаб олинди. 2-март куни ўтказилган навбатдаги босқичда эса иштирокчилар учун ташкилотчилик қобилияти ва бошқарув салоҳиятини аниқлаш бўйича ёзма тест синови ўтказилди.

Мавзуга доир: ИСТИҚБОЛЛИ БОШҚАРУВ КАДРЛАРИНИ ТАНЛАБ ОЛИШ БЎЙИЧА “ТАРАҚҚИЁТ” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИНГ ФИНАЛ БОСҚИЧИ НАТИЖАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ: Ғолиблар ичида Сирдарёликлар вакили Туйчиев Валижон Вахобжонович ҳам бор!

Мазкур босқич натижасига кўра, қарор асосида 150 нафар иштирокчи танловнинг финал босқичида иштирок этишга тавсия қилинди. Финал босқичи натижалари 15 июль куни эълон қилинди. Унга кўра барча босқичлардан муваффақиятли ўтган 50 нафар ғолиб аниқланди. Бугун - 27 июль куни ғолибларнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Тўйчиев Валижон Вахобжонович

Ғолибларга энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши, шунингдек, тегишли йўналишлар бўйича давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларига тайинланиши, ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида малака ошириши белгиланган.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Дилшунос АБДУЛЛАЕВА:

"Энг муҳими, улар орасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раис ўринбосари Тўйчиев Валижон Вахобжоновичнинг ҳам бор эканлиги бизга алоҳида ғурур ва фаҳр ҳиссини бермоқда. Партия вакили Давлат ва жамият бошқаруви номинацияси бўйича танловда қатнашиб, 3 нафар ғолибдан бирига айланди. Бир неча йиллардан буён партия сафида самарали меҳнат қилиб келаётган партиядошимизни бу ютуғи билан чин дилдан қутлаймиз. Келгусидаги фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз".

Report Page