Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари

Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Жорий йилнинг 22-26 июль кунлари “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукционсавдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 25 та бўш турган давлат мулки объектлари, 83 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 44 та объект сотилди.

Давлат мулки объектлари

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармалари томонидан ушбу ҳафтада “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 25 та давлат мулки объекти 8 млрд 232 млн. сўм инвестиция киритиш, 205 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 232 млн. сўмга сотилди.

2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади. Жумладан ушбу ҳафтада 45 та объект савдога чиқарилди 22 таобъект реализация қилинди.

Фото: ЎзА

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ

Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 83 табошланғич нархи 424,3 млн. сўмлик ер участкаларига бўлган ҳуқуқ 35 млрд. 277 млн. сўмлик инвестиция киритиш ва 429 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 1млрд. 539,8 млн.сўмга сотилди. Ҳафта давомида жами 110 та бошланғич нархи 1 млрд. 103,5 млн сўмлик ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукционсавдоларига чиқарилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 2393та бошланғич нархи 88 мрлд. 498,8 млн.сўмлик бўш ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Фото: ЎзА

Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 44 та объект 6 516,2 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 85 та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Фото: ЎзА

Дарё ўзанлари тозалаш хуқуқи

“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 34 та бошланғич нархи 13 млрд. 321,7 млн.сўмлик дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Олтин қазиб олиш ҳуқуқи

Шу билан бирга, ҳафта давомида жами 1 табошланғич нархи 7,5 млн сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш хуқуқи 7,8 млн.сўмга сотилди. Ҳафта давомидажами 10 та бошланғич нархи 75 млн.сўмлик, қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 49 табошланғич нархи 367,5 млн.сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқиэлектрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларининг реализация қилиш бўйича

Ушбу ҳафтада 11 та юридик ташкилотларнинг жами 43 та мол-мулклари “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида сотилган бўлиб, шундан: 42 табошланғич баҳоси 490 млн. сўм бўлган автотранспорт воситалари 624 млн.сўмга сотилди. Шу билан бирга 1 та 20 млрд. 960 млн. сўм бўлган кўчмас-мулк ҳам реализация қилинди

Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали кузатиб боринг!

“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК PR хизмати

ЎзА

Report Page