Вилоят прокурори 2-сектор раҳбари Машарипов Равшан Ражаббоевичнинг навбатдаги сайёр қабули, Сайхунобод тумани, Пахтакон маҳалласида ўтказилди.
@SirdaryoВилоят прокурори 2-сектор раҳбари Машарипов Равшан Ражаббоевичнинг 2019 йил 26 июль куни Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8-январдаги "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 4102-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сайхунобод тумани, Пахтакон маҳалласида сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда 75 нафар фуқаролар иштирок этиб, 23 нафарининг муаммолари эшитилди.
Ушбу мурожаатлари эшитилган 23 нафар фуқаролардан 14 нафарини муаммоси жойида ижобий ҳал этилиб, 3 нафарига тушунтириш берилди ва 6 нафарининг ёзма равишда аризалари олиниб, назоратга олинган ҳолда ўрганилмоқда.
Вилоят прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи