“Оқолтин” чегара ўтказиш пункти орқали “ташмачилар” томонидан товар-моддий бойликларнинг ноқонуний равишда олиб кирилишига уринишлари фош этилмоқда.

“Оқолтин” чегара ўтказиш пункти орқали “ташмачилар” томонидан товар-моддий бойликларнинг ноқонуний равишда олиб кирилишига уринишлари фош этилмоқда.

@Sirdaryo
Фото: Вилоят божхона бошқармаси

2019 йил 25 июль куни СВББ Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан, олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан Қозоғистондан Ўзбекистонга “Оқолтин” чегара ўтказиш пункти орқали “ташмачилар” томонидан катта миқдордаги товар-моддий бойликларни ноқонуний равишда бўлиб-бўлиб олиб ўтилиши ва ички ҳудудда муомалага киритилишига қарши курашиш борасида 9252-ҳарбий қисм оператив бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда Оқолтин тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Тадбир давомида, “Оқолтин” чегара ўтказиш пункти яқинидаги автотурагоҳ ҳудудида турган Ўзбекистон фуқароси У.Ш. бошқарувидаги “Ласетти” русумли енгил автомашина тезкор кузатувга олиниб, ушбу автотурагоҳдан чиқиш вақтида тўхтатилиб, автомашина салони ва юкхонаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида 3 та ҳўжалик сумкалари ичида Ўзбекистон Республикаси фуқароси Н.Н. тегишли, хорижда ишлаб чиқарилган, тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, сифати кафолатланмаган жами 7 турдаги тахминий қиймати 11.1 миллион сўмлик, қуйидаги: 120 дона “PALETTE” номли соч бўёғи;

18 дона 50 мл.лик “OLD SPICE” номли антипреспарант;2 дона 3 кгли ARIEL номли кир ювиш воситаси; 4 дона 400 мл.ли FRUCTIS номли шампун; 6 дона 700 мл.ли AVON NATURALS номли шампун; 48 дона 300 мл.ли PERSONAL номли соч учун лак; 127 дона 150 мл.ли “NIVEA” номли дезодорант парфюмерия товар-моддий бойликлари борлиги аниқланиб ашёвий далил сифатида олинди. Фуқаро ушбу товарларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-3512-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2018 йилдаги 463-сонли ва 16.10.2018 йилдаги 828-сонли қарорларида белгиланган меъёр талабларини бузган холда Ўзбекистонга олиб кирганлиги аниқланди.

Хозирда холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи

Report Page