Диққат: Коронавирус пандемияси тезлашди

Диққат: Коронавирус пандемияси тезлашди

@Sirdaryo
Фото: «Xabar.uz»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус коронавирус пандемияси тезлашганини маълум қилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар берди.

Таъкидланишича, охирги олти ҳафта ичида касалланишлар сони қарийб икки баравар ошган.

«ЖССТга 16 миллионта касалланиш ва 640 мингта ўлим ҳолати тўғрисида хабар келиб тушган. Пандемия тезлашишда давом этмоқда», — дея тан олди Аданом Гебрейесус. Унинг сўзларига кўра, яқин кунларда ташкилот келгуси тавсияларни ишлаб чиқиш учун фавқулодда қўмитани йиғади.

Аввалроқ Вьетнамнинг Дананг шаҳри ва унинг атрофидаги провинцияларда янги типдаги коронавирус чақирган коронавирус инфекцияси тарқалиши қайд этилгани — у олдингиларига қараганда тажовузкорроқ ва хавфлироқ эканлиги хабар берилганди. Айни вақтда янги типдаги вирусни юқтиришнинг тўртта ҳолати маълум — беморлардан икки нафари сунъий ўпка вентиляцияси аппаратига уланган. Тадқиқот натижаларига кўра, вирус жуда тез кўпаймоқда ва беморларнинг аҳволини жуда тез ёмонлаштирмоқда.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйича 16,3 миллионта SARS-CoV-2 ҳолати қайд этилган. Улар чақирган COVID-19 касаллиги 649 минг кишини ҳаётдан олиб кетди.

Report Page