Бош вазир Урганчда норозилик намойишчилари билан учрашди

Бош вазир Урганчда норозилик намойишчилари билан учрашди

@Sirdaryo
Фото: xabar.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳри Ашхобод кўчасида истиқомат қилган аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида келиб чиққан тушунмовчиликни жойига чиқиб ўрганиш, таҳлил қилиш ва ижобий ҳал этиш учун Бош вазирга топшириқ берган.

«Xabar.uz» манбасининг хабар беришича, шунга мувофиқ Бош вазир Ангрендан Хоразмга етиб борган. Чондирқиёт қишлоғи ҳудудига кўчириб юборилган одамлар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашган.

Айни пайтда аҳолига компенсация пуллари ўша ернинг ўзида тўлаб берилмоқда.

Фото: Kurbanoff.net

Маълум қилишларича, ҳукумат умуман жойларда ободонлаштириш ишлари, жумладан, бузилишлар юзасидан бир гуруҳ депутатлар томонидан юборилган сўровни ўрганиб чиқмоқда, қонунчиликда белгиланган тартибда депуталарга ва жамоатчиликка бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.

Report Page