Энди туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар бланкалари қўлда тўлдирилмайди

Энди туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар бланкалари қўлда тўлдирилмайди

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Давлат хизматлари агентлигининг маълум қилишича, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда илгари ФҲДЁ органлари томонидан бериладиган гербли гувоҳномалар билан боғлиқ саволлар муҳокамаси кўпайиб кетган.

ЎзАнинг хабар беришича, Агентлик ушбу вазиятга ойдинлик киритиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар бланкалари қўлда тўлдириш бўйича талаблар бекор қилиниб, уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фақат босма ҳарфлар билан тўлдириш тартиби жорий этилганини маълум қилди.

Report Page