Рулда кўринмас ҳудудни камайтириш учун нима қилиш керак?

Рулда кўринмас ҳудудни камайтириш учун нима қилиш керак?

@Sirdaryo
Фото: xabar.uz

Автомобиль кўринмас ҳудуди деб ҳайдовчининг ўз ўрнидан машина атрофини кўролмайдиган жойга айтилади. Буни баъзилар «ўлик ҳудуд» ҳам дейишади («мертвая зона», «слепая зона»). «Merkur» ёзишича, бундай ҳудуд автомобилнинг орқа, ён ва ҳатто олд тарафида ҳам бор. Баъзан ёнимиздан ўтаётган транспорт воситасини на орқа ва на ён томондаги кўзгу орқали ҳам кўрмай қоламиз. Айнан шунинг учун ҳам кўринмас ҳудуд — ҳайдовчилар, айниқса, ўрганувчилар олдида турган энг катта хавотирлардан. Бунинг чораси борми ўзи? Албатта бор, бу ҳақда xabar.uz'да қуйидаги маслаҳатлар берилмоқда:

Кўзгуни тўғрилаймиз

Асосий қоида: кўзгу қанчалик яхши созланса — кўринмас ҳудуд шунчалик камаяди. Чап томонни кўрсатувчи ён кўзгуни тўғрилаш учун ҳайдовчи ўриндиғига ўтириб, бошни чап тарафга бурамиз. Ойнага қараб автомобиль орқа қанотининг каттагина қисми кўрингунга қадар кўзгуни бурамиз.

Ўнг кўзгуни ҳам худди шу тариқа тўғрилаймиз, фақат сал ўртароққа энгашиб, бошни ўнг тарафга бурамиз. Салондаги кўзгуга келсак, у орқа ойна ўртасини кўрсатиши зарур.

Кўзгу тўғри созланганини текшириш учун у-бу кимдан тахминан икки метр масофада автомобиль атрофини айланиб чиқишини сўраймиз. Агар одамнинг акси кўзгулардан биридан йўқолиши билан шу заҳоти иккинчисида пайдо бўлса, тўғри созланган бўлади.

Фото: xabar.uz

Бурилаётганда ён томонларга қарашни унутмаймиз

Кўпинча кўринмас ҳудудга велосипедчилар тушиб қолади. Бу, айниқса, автомобилни ўнг томонга бураётганда юз беради. Шу боис бурилаётганда ҳайдовчига нафақат кўзгуга, балки ён томонларга қараш ҳам тавсия этилади.

Report Page