Бош вазирнинг Сирдарё вилояти қабулхонаси ҳузурида жамоатчилик кенгаши фаолият бошлади

Бош вазирнинг Сирдарё вилояти қабулхонаси ҳузурида жамоатчилик кенгаши фаолият бошлади

 Sirdaryo Xabarlari
Фото: “Халқ сўзи Online”

Маълумки, 23 июлда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президентимиз Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Жамоатчилик кенгашларини ташкил қилиш бўйича топшириқ бергандилар.

Бош вазирнинг Сирдарё вилояти қабулхонаси ҳузурида ана шундай кенгаш тузилди ва у ўз фаолиятини бошлади.

Кенгаш таркибига тадбиркорлик фаолиятига бевосита хизмат кўрсатувчи давлат ҳамда кўмаклашувчи жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари вакиллари киритилди.

Жамоатчилик кенгаши аъзоси, ЎзЛиДеп Сирдарё вилояти кенгаши бўлим мудири Юсуф Абдукаримовнинг айтишича,мазкур тузилма зиммасидаги асосий масала, бу тадбиркорларнинг олдида турган мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларни пайдо бўлмасиданоқ олдиндан аниқлай билиш ва ушбу масалалар ечими бўйича ўзининг тавсия - таклифларини тақдим қилишдан иборат.Қабулхонага мурожаат қилинмаган ҳолатлар ҳам кенгаш эътиборида бўлади.Бир сўз билан айтганда, жамоатчилик кенгаши тадбиркор ва Бош вазир қабулхонасини боғловчи кўприк вазифасини бажаришга хизмат қилади.

Маълумот учун. Бош вазирнинг вилоятдаги барча шаҳар ва туманларидаги қабулхоналари қошида ҳам худди шундай кенгашлар тузилади.

Аҳмадали Шерназаров “Халқ сўзи Online”.

Report Page