Зоминда содир бўлган автоҳалокатда, иккала ЙТҲ иштирокчи автомобиль ҳайдовчилари воқеа жойида вафот этди

Зоминда содир бўлган автоҳалокатда, иккала ЙТҲ иштирокчи автомобиль ҳайдовчилари воқеа жойида вафот этди

 Sirdaryo Xabarlari
Фото: Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Жиззах вилоятининг Зомин туманида 24 июль куни соат 06:10ларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшаган 32 ёшли С.Х. бошқарувидаги “ВАЗ-21011” русумли автомашинасини “Жиззах-Зомин” йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган “Гулшан” ҚФЙда яшаган 32 ёшли Ш.Т. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этиши оқибатида автомашиналарда ёнғин келиб чиқиб, “ВАЗ-21011” автомашинаси тўлиқ ва “Nexia” автомашинаси қисман ёниб зарар кўрган. Бу хақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада иккала ҳайдовчилар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар ва “Nexia” автомашинаси йўловчиси, ҳайдовчи Ш.Т.нинг отаси 61 ёшли Р.Т. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page