Тезкор: Муса Ерниязовнинг ўлими ҳақидаги хабарлар асоссиз

Тезкор: Муса Ерниязовнинг ўлими ҳақидаги хабарлар асоссиз

@Sirdaryo
Муса Тажетдинович Ерниязов

Бугун, 25 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўп йиллардан буён Раислик қилиб келаётган Муса Тажетдинович Ерниязовнинг ўлими тўғрисидаги хабарлар тарқалди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, тез орада бу хабарларнинг дастлабки манбаси сифатида кўрсатилган repost.uz сайти хакерлар ҳужумига учрагани маълум бўлган ва сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида раиснинг 20 июль куни вафот этгани ҳақидаги бу хабар рад этилган.

ССВ томонидан вазиятга аниқлик киритиш учун қуйидагилар баён қилинган:

– Бу хабар ҳақиқатга мутлақо зид. Муса Тажетдинович ҳаёт ва айни пайтда даволанмоқда. Етакчи мутахассислар у кишининг соғлиги тикланиши учун курашишяпти, узлуксиз консилиумлар ўтказиляпти. Асоссиз хабар тарқатишнинг жавобгарлиги борлигини унутмаслик лозим.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, 73 ёшли Муса Эрниязов Нукусда коронавирусдан даволанаётгани ўтган шанбада, 18 июль куни маълум бўлганди.

Report Page