Ўзбекистонда жазирама об-ҳаво сақланиб қолади

Ўзбекистонда жазирама об-ҳаво сақланиб қолади

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Республика Гидрометерология маркази маълумотига кўра, эртага 26 июль куни бутун мамлакат ҳудудига Туркманистондан кириб келган иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими сақланиб қолади.

Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади.

Кундузги ҳарорат 37-40 даража атрофида бўлади, жанубда 42 даражагача кўтарилади.

Ҳарорат ёзнинг шу даври хос бўлган меъёрий қийматлардан 2-4 даражага юқори бўлади.

Report Page