Долзарб: Ўзимда коронавирус инфекцияси борлигига шубҳам бўлса, унинг бор ёки йўқлигини қандай билсам бўлади?

Долзарб: Ўзимда коронавирус инфекцияси борлигига шубҳам бўлса, унинг бор ёки йўқлигини қандай билсам бўлади?

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов томонидан жавоб берилган.

«Биринчи навбатда – саросимага тушмаслик. COVID-19 туфайли хавотирда бўлиш – бу табиий ҳол. Лекин назарда тутингки, аксарият одамлар COVID-19ни нисбатан енгил ўтказадилар.

Агар охирги икки ҳафта мобайнида коронавирус билан зарарланган бемор билан бевосита мулоқотда бўлганингиз аниқланса, билингки сиз касалликнинг енгил турини ўтказаётган бўлишингиз мумкин ва сизда қуйидаги симптомлар бўлиши керак:

➖тана ҳарорати нормал бўлиши ёки 38-38,5 даражагача кўтарилиши;
➖терлаш;
➖ йўтал;
➖ ҳолсизлик кузатилиши мумкин.

Бўлиши ва бўлмаслиги мумкин симптомларга қуйидагилар киради:

➖бош оғриғи,
➖томоқдаги оғриқ,
➖бурун битиши,
➖ҳид ва таъм сезишнинг пасайиши ёки йўқолиши,
➖ кўнгил айнаши,
➖қусиш ва диарея (ич кетиши)», -
дейди Оқилов.

Report Page