Президентнинг акциз солиғига тортиладиган айрим маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони қабул қилинди.

Президентнинг акциз солиғига тортиладиган айрим маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони қабул қилинди.

@Sirdaryo
Фото: Google Images

   Фармонда:

   - 2019 йил 15 августдан сиқилган газни якуний истеъмолчига реализация қилишда акциз солиғи ставкаси 20 фоизга;

   - 2019 йил 1 октябрдан алкоголли маҳсулотнинг акциз солиғи ставкаси ўрта ҳисобда 10 фоизга, тамаки маҳсулотининг акциз солиғи ставкаси 20 фоизга оширилиши белгиланди.

   Спирт ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишга оид илгари берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди.

   Шунингдек, Фармонга асосан Вазирлар Маҳкамаси зиммасига бир ойлик муддатда спирт ва алкоголли маҳсулотлар, техник спирт, пиво ишлаб чиқарувчилар фаолиятини тартибга солувчи янги қарорлар қабул қилиш вазифаси юклатилди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни билан ЎзАда танишишингиз мумкин.

Report Page