Сирдарёда коронавирусга чалинган икки ойлик чақалоқ соғайди

Сирдарёда коронавирусга чалинган икки ойлик чақалоқ соғайди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ССБ

Сирдарё вилоят юқумли касалликлар бўлимига бундан ўн кунлар олдин коронавирус ташхиси билан ётқизилган бемор чақалоқ, шифохонанинг малакали шифокор ва ҳамширалари, кичик тиббиёт ходимлари ёрдами билан коронавирус инфекциясини енгди. Бунга чақалоқни ҳаётга бўлган талпиниши, соҳа ходимларининг меҳри муҳаббати, тинимсиз ҳаракатлари эвазига эришилди. 

Фото: Сирдарё вилояти ССБ

Ҳозир чақалоқни соғлиғи яхши. Онасини ҳам. Соғ саломат ўз уйига кузатилди,-дейди Сирдарё вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори ўринбосари Қаҳрамон Маматқўлов. 

Ғулом ПРИМОВ,
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Report Page