Сардобадаги техноген фалокат ва унинг атрофидаги турли хилдаги нохолис гап сўзлар тарқалмоқда. Ушбу хабарларни тарқатаётганлар кимлар?

Сардобадаги техноген фалокат ва унинг атрофидаги турли хилдаги нохолис гап сўзлар тарқалмоқда. Ушбу хабарларни тарқатаётганлар кимлар?

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда трендга айланган хабарлардан бири бу албатта Сардобадаги техноген фалокат ва унинг атрофидаги турли хилдаги нохолис гап сўзлар бўлиб турибди.

Ана шундай хабарларидан бири бу ижтимоий тармоқнинг “Ютуб” каналида ёритилган “Сардоба ҳақиқатлари. Ҳали ҳамон кўчада яшётган ҳалқ” номли видеоматериалдир.

Ушбу видео мурожаат аслида жорий йилнинг июнь ойини бошларида Юртдош маҳалласининг Ораста кўчасидаги фуқаролар томонидан тасвирга олинган бўлиб, ҳозирда ушбу маҳалладаги хонадонларда малакали қурувчилари томонидан қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ушбу фуқароларга 40 млн сўм ва маиший техникалар учун сертификатлар тақдим этилган. Бугунги кунга келиб кўплаб хонадон эгалари ўз қадрдон гўшаларига қайтмоқда, турмуш шароитларини ўнглаб, тўкис ҳаёт кечира бошламоқда. Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида тез фурсатда барпо этилган уйлар ва маиший техникалар ўз эгаларига топширилмоқда.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Айни вақтда давлат томонидан Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида барча қулайликларга эга бўлган, замонавий инфракструктура талабларига мос равишда жами 66та кўп қаватли уйлар барпо этилмоқда, бу 2640та хонадон дегани. Хусусан, Сардоба туманида худди шу каби 1480та хонадондан иборат 37 та кўп қаватли уй қурилмоқда. Мазкур замонавий хонадонлар шу йилнинг 1 сентябрь кунига ўз эгаларига топширилади. Видеолавҳада мурожаат қилган фуқаролар тез кунларда айнан шу каби замонавий хонадонларга эга бўлишади.

Шу тобда яна бир фикр шаклланди, “Блогер” бу вазифаси тухмат ва бўхтон маълумотлар тарқатишдан бошқачарок кўриниши эмасмикан. Наҳотки “Блогер” воқеа ҳодисанинг асл моҳиятини ўрганмасдан, ким нима деса шуни ёритаверса, бунинг учун катта ақл керак эмас шекилли.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги
Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Видеода баён этилган турли туман уйдирма гапларга ишониб қандай хулосага келиши мумкин? Албатта чуқур мулоҳаза қилиб кўрган инсон бундайин бўхтон гапларга ишонмайди. Ахир ҳамма кўриб бўлдику, Сардоба фалокати қанчалик тезкорлик билан бартараф этилганию, ўзбек халқи синовли дамларда қанчалик бир-бирига суянчиқ бўла олишини. Аммо мана бу каби ўзини блогер сифатида таништириб, интервью бераётган Нуримбетов Акбар Камалович каби кимсаларнинг мақсад-муддаоси нималигини хамма тушуниб бўлди. Чунки, А.Нуримбетов Навоий вилоятининг Конимех туманида яшайди, ўзи бирор марта сув тошқини жараёнларида Сардобага келмаган, ақалли бир марта бўлса ҳам шу ер аҳолисига заррача ёрдам қилмаган бўлса, асл вазиятни қаердан билсин бу нобакор. Унга жиғилдони тўйса бўлди, ким нима деса ўшанинг ноғорасига ўйнашни одат қилганлиги яққон кўриниб қолди. Шу сабабли бу каби ношукур кимсалар хафсалани пир қилиши тайин.

Сув тошқинида жабр кўрганларнинг барчасига давлат томонидан ёрдам кўрсатиб келинмоқда ва ҳеч ким четда қолиб кетаётгани йўқ.

Бу “Блогер” ўз ҳаракатлари билан сув тошқини бўйича Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган шунча катта ижобий ишларга бошқаларда салбий фикрлар шакллантириб қўймаётганмикан.

Тўғри, ношукурлик бўйича қонунда жазо йўқ. Бироқ, ношукурликнинг ҳукми борлиги аниқ. Инсон фақат бугуни билан яшамаслиги, охиратни хам ўйлаши керак.

Хулоса ўрнида сизга шуни айтмоқчиманки ижтимоий тармоқларда, айниқса нохолис ахборот тарқатувчи «Блогер» ютуб каналида тарқалаётган ҳар хил уйдирма хабарларга ишонманг.

Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page