Гулистондаги «касаллик ўчоқлари» ҳақида маълумот берилди

Гулистондаги «касаллик ўчоқлари» ҳақида маълумот берилди

@Sirdaryo
Фото: Видеодан скриншот

Аввал хабар берганимиздек, Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари Мурод Кўпайсинов иштирокида онлайн-брифинг ўтказилиб, унда коронавирус пандемияси даврида шаҳарда амалга оширилган муҳим вазифалар тўғрисидаги ишлар хусусида таништирилганди.

М.Кўпайсинов томонидан берилган ахборотининг сўнггида Гулистон шаҳридаги кўп касалликлар қайд қилинган ҳудудлар — «касаллик ўчоқлари» ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилган.

Фото: Видеодан скриншот

"Гулистон шаҳар аҳолисига шуни мурожаат қилмоқчиманки, ҳозирги кунда Сизнинг оилангизда ёки яқинларингизда шу ҳолат, коронавирус инфекцияси қайд этилганидан кейин Сиз авваломбор ҳотиржамликни сақлашга, оила-аъзоларингизга бефарқ бўлмасликка эътибор қилишларингизни сўрардим. Одамлар қанча мулоқотни камайтирса, касалликнинг занжирини шунча тез узилишини мен Сизларга маълум қилмоқчиман.

Гулистон шаҳар Бўстон маҳалласида, Гулистон шаҳарда янги ташкил қилинган 6-мавзе, шу билан биргаликда Аҳиллик мавзесида, Улуғ йўл ва Маданият маҳаллаларида жуда ҳам кўп касалликлар қайд қилинганлигини маълум қилмоқчиман.

Шу ҳудудларда яшайдиган аҳолига жудаям ўзларига эҳтиёт бўлишларини, яқинларини, оила-аъзоларини, фарзандларини, ота-онасини соғлиғига беэътибор бўлмасдан, уларни эртага касалланиб қолишига сабабчи бўлиб қолмасликлари учун мақсадсиз кўчага чиқмаслик, гигиена қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламан", - дейди Мурод Кўпайсинов.

Маълумот учун, бугунги кунда шаҳарда блокпостлар ўрнатилиб, шаҳарга кириш ва чиқиш чекланган. Республика махсус комиссияси қарори билан ҳаракатланишга рухсат этилган автотранспорт воситаларининг тўсиқсиз ҳаракатланишлари амалга оширилмоқда.

Report Page