Сардобада дори дармон захираси яратилди

Сардобада дори дармон захираси яратилди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ССБ

Коронавирус инфекциясига қарши жорий этилган карантин чора-тадбирлари Сардоба туманида уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Аҳоли саломатлигини сақлаш мақсадида чекловлар жорий этилиб, тарғибот ташвиқот ишлари олиб бориляпти.

Туман тиббиёт бирлашмаси ва уйда коронавирус инфекциясини аломатлари билан касалланган беморларга ёрдам бериш мақсадида дори дармон захиралари яратилиб, белгиланган тартиб асосида етказиб берилмоқда.  

- Тўғрисини айтиш лозим,- деди туман ҳокими А.Хидиров туман аҳолисига қилган мурожаатида - Туманимизда дори дармон таъминоти даражаси 70 фоиздан ошиб, туман тиббиёт бирлашмасидаги мавжуд ички дорихонада 125,2 миллион сўмлик, 75 турдаги дори-дармонлар сақланмоқда. Бу эса, уч ой дегани. Қолаверса, аҳолига карантин чора-тадбирлари бошлангандан буён 55 минг донадан зиёдроқ ҳимоя ниқоблари тарқатилган бўлса, айни чоғда ана шундай ниқобларнинг захиралари мавжуд. Шунингдек туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида 20 дона койкадан иборат бўлган провизор бўлими ташкил этилди.

Айни чоғда, тумандаги кўп тармоқли марказий поликлиникада 62.3 миллион сўмлик 68 номдаги, болалар бўлимида эса 7.3 миллион сўмлик, 35 номдаги,

Терапия бўлимида 21.6 миллион сўмлик 62 номдаги, қишлоқ врачлик пунктларида 74.1 млн сўмлик 62 номдаги, ҳудудларда жойлашган қишлоқ оилавий поликлиникаларида 26.1 млн сўмлик 45 номдаги дори дармонлар мавжуд бўлиб, захира 3 ойга, СОВИД-19 инфекциясига қарши дорилар захираси 1 ойга етади.

Бир сўз билан айтганда, пандемия даврида аҳолини озиқ-овқат ва дори дармонлар бўлган талабини қондириш ва нархларни сунъий равишда ошиб кетишини олдини олиш юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилди.

Ғулом ПРИМОВ,
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Report Page