O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши раиси, “Бек кластер” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Улуғбек СОТИБОЛДИЕВ - "Sirdaryo Xabarlari" телеграм канали ижодий жамоасига ташаккурнома йўллади.

@Sirdaryo
Улуғбек СОТИБОЛДИЕВ

Аввал хабар берганимиздек бугун, 25 июль куни O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгашининг 2019 йилнинг биринчи ярим йил якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши раиси, “Бек-кластер” МЧЖ қўшма корхонаси бош директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси - сенатор Улуғбек Сотиболдиев олиб борди.

Кенгайтирилган йиғилишда O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгашининг туман ва шаҳар партия ташкилотлари ходимлари, туман, шаҳар раислари шунингдек партия билан бевосита ҳамкорлик қилиб келаётган ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Улуғбек Сотиболдиев партия билан бевосита ҳамкорлик қилиб келаётган ҳамкор ташкилотларга, хусусан "Sirdaryo Xabarlari" телеграм канали ижодий жамоасига ташаккурнома йўллади.

Ўзаро ишонч, ҳамкорлик ва кўрсатилган эътибор ҳамда йўлланган самимий табрик учун, канал ижодкорлари номидан O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши раҳбариятига ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.

Report Page