“Беш муҳим ташаббус” доирасида 525 сафарбарлик чақируви резерви батальонида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди

“Беш муҳим ташаббус” доирасида 525 сафарбарлик чақируви резерви батальонида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди

 Sirdaryo Xabarlari
Фото: Сирдарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” 2019 йил 8 июлдаги ПҚ-4386-сонли қарорига асосан ҳамда Президентимиз томонидан илгари сурилган “Беш муҳим ташаббус” доирасида Тошкент ҳарбий округига қарашли 525 сафарбарлик чақируви резерви батальонида сафарбарлик чақируви резервида хизмат ўтаётган хизматчиларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, мутолаа маданиятини юксалтириш мақсадида жорий йилнинг 24 июль куни маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Фото: Сирдарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё бўлими раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ортиқбоева Ҳаётхон, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши раиси ўринбосари Хаитов Муроджон, Ўзбекистон Миллий Университети Журналистика факультети 4-курс талабаси Ситора Алимкуловалар иштирок этди.

Фото: Сирдарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси

Тадбир давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё бўлими раҳбари Ортиқбоева Ҳаётхон томонидан 525-сафарбарлик чақируви резерви батальони кутубхонаси фондига 50 дона китоблар беғараз тақдим этилди.

Фото: Сирдарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси
Фото: Сирдарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси
Фото: Сирдарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси

Тадбир давомида Сирдарё тумани Ёшлар иттифоқи кенгаши томонидан ҳарбий хизматчилар ҳамда туман ёшлар иттифоқи фаол иштирокчилари ўртасида “Зукко китобхон” беллашуви ташкил этилиб, юқори савияда ўтказилди.

Сирдарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси

Report Page