Юртимизга вилоятимиз орқали сифати кафолатланмаган парфюмерия махсулотларини олиб кирилаётганлиги аниқланди

Юртимизга вилоятимиз орқали сифати кафолатланмаган парфюмерия махсулотларини олиб кирилаётганлиги аниқланди

 Sirdaryo Xabarlari
Фото: Google Images

Жорий йилнинг 23 июль куни СВББ Контрабанда ва БҚБга қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари “Оқолтин” божхона пункти ходимлари билан ҳамкорликда, пункт орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга пиёда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароси Х.А. билан оғзаки савол-жавоб қилинганидан сўнг, унга тегишли бўлган қўл сумкалари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда сифати кафолатланмаган 2 хил турдаги умумий нархи 7 миллион сўмлик  бўлган : 201 дона “NIVEA” номли дезодорантлар ва 120 дона “Old Spice” номли антиперспирант парфюмерия махсулотларини хеч қандай хужжатларсиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-3512 сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2018 йилдаги 463-сонли ва 16.10.2018 йилдаги 828-сонли қарорларида белгиланган меъёр талабларини бузган ҳолда Ўзбекистонга олиб кираётганлиги аниқланди.

Хозирда аниқланган холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гурухи

Report Page