2020 йил 24 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 360 (+181) нафарни ташкил этмоқда

2020 йил 24 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 360 (+181) нафарни ташкил этмоқда

@Sirdaryo
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Янги касалланиш ҳолатларининг 89 нафари Қашқадарё вилоятида, 80 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 124 нафар, Андижон вилоятида 95 нафар, Сирдарё вилоятида 63 нафар (рекорд янгиланди), Навоий вилоятида 18 нафар, Наманган вилоятида 13 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 10 нафар, жами 323 нафар бемор тузалди (Сирдарёга оид рекорд кўрсатгич қайд этилди).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Шундай қилиб юртимизда 10 472 (+323) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8 782 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Report Page